Фарғона шаҳрида спорт курашлари бўйича 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Беллашувларнинг дастлабки куни юнон-рум кураши бўйича 45, 51, 60, 71 ва 92 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

71 килограмм вазн тоифасидаги финал баҳсида Фарғона вилояти номидан қатнашган Беҳрузбек Валиев Республика олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси Оғабек Асқаралиевни мағлуб этди ва ушбу йўналишда уч карра Ўзбекистон кубоги ғолибига айланди. Мазкур вазн тоифасида Аббос Усмонов (Бухоро) ва Шаҳбоз Азамқулов (РОЗК) бронза медалига эга чиқди.

Беллашувларнинг биринчи кунида қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди:

  • 45 кг – Фарид Каромов (Бухоро вилояти);
  • 51 кг – Отабек Турсунов (Республика олимпия захиралари коллежи);
  • 60 кг – Ҳумоюн Эркинов (Тошкент вилояти);
  • 92 кг – Фахрикамол Комилжонов (Фарғона вилояти);

Айни пайтда мамлакат кубоги баҳслари давом этмоқда. Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ёш спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда. Мусобақа натижалари келгусида халқаро майдонларда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи ёш полвонларни саралашда муҳим аҳамият касб этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш юнон-рум курашчиларимиз мамлакат кубогида сараланди