
Волейбол бўйича Ўзбекистон U14 терма жамоаси жорий йилнинг апрель ойида Новосибирскда ўтадиган “Дўстлик кубоги”га тайёргарлик кўрмоқда.
Ўсмирлар терма жамоамиз айни кунларда ушбу нуфузли турнирда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Жиззах шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Машғулот жараёнида техник-тактик ҳаракат, тўпни қабул қилиш, зарба йўллаш техникасини такомиллаштириш, жисмоний ва руҳий ҳолат бўйича машғулотлар ўтказилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Жар” спорт соғломлаштириш мажмуасининг волейбол майдонида Ўзбекистон U18 терма жамоаси шу кунларда юртимизда машғулот ўтаётган Россия U18 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда меҳмонлар 2:3 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоасидан устун келди.
Т.Рўзиев,
ЎзА