Тунис давлатининг Монастир шаҳрида аёллар ўртасида W15 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини ёш теннисчимиз Лариса Бекметова муносиб ҳимоя қилмоқда.

Лариса мусобақадаги иштирокини саралаш босқичидан бошлади. Унда теннисчимиз ҳиндистонлик Мирудхула Паланивелни 6:4, 6:0 ҳисобида таслим этган бўлса, яккалик баҳсларининг асосий тўр босқичига ўтиш ўйинида мезбонлар вакиласи Алаа Эссидни 6:2, 6:0 ҳисобида таслим қилди.  

Шу тариқа, Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг асосий тўр босқичининг биринчи даврасига йўл олган Л.Бекметова энди италиялик Франческа Дель'Эдера билан рақобатлашади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш теннисчимиз Тунисда барчани лол қолдирди