Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги “Биогумус” фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Ниязимбетов анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келади.

O’zLiDeP Нукус туман кенгаши аппарат раҳбари Қ.Исмайлов ёш тадбиркор  Шерзод Ниязимбетов билан юзма-юз партиянинг сиёсий куч сифатида бугунги кундаги фаолияти, тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатларига уйғунлиги бўйича суҳбатлашди.  Қолаверса, мамлакатимизда кейинги йилларда  тадбиркорлар учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда кўплаб янги имконият ва шароитлар яратилганлиги, ортиқча текширувлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича мавжуд чекловлар, тўсиқ ва ғовларга барҳам берилганлиги таъкидлаб ўтилди.  

Ёш тадбиркор  Шерзод Ниязимбетовнинг фаолияти помидор етиштириш, уни қуритиш ва экспорт қилишдан иборат. 2018 йилдан бери маҳсулотларни Италия, Франция, Исроил давлатларига экспорт қилиш билан шуғулланиб келади. 2022 йилда корхона Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши start-up лойиҳаси” номинациясига сазовор бўлди.  Жорий йилда “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракатининг рейтинг натижалари бўйича мамлакатимиздаги 35 та энг яхши ёш тадбиркор рўйхатига киритилди ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан   “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.  

“Иложсиз нарсанинг ўзи йуқ” иборасини  ўзига шиор қилиб олган ёш тадбиркор партия мақсад ва вазифаларига хайрихоҳлигини билдирди ва аъзоликка қабул қилинди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш тадбиркор O’zLiDeP га аъзо бўлди