Ёш сузувчилар баҳси қизғин ўтди
Мамлакатимизда ўсмирлар орасида сув спорт турларини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва турли ёш тоифасидаги терма жамоалар таркибини янги истеъдод эгалари билан тўлдиришга эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Самарқанд вилоятида сузиш бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада 120 нафар сузувчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Жумладан, мусобақанинг 50 метр масофага эркин усулда сузиш дастури бўйича қизлар ўртасида Фарзона Аламова, Тамила Валержонова ҳамда Аниса Илҳомова шоҳсупага кўтарилган бўлса, оғил болалар орасида Шуҳрат Фахриддинов, Муҳаммадали Абдукаримов ва Шоҳжаҳон Сайфуллаев ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида 50 метрга чалқанча усулда сузишда Жаҳонгир Шермаматов, Далер Ҳасанов ва Муҳаммадали Абдукаримов кучли учликдан жой олди.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўсмирлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА