Ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни юқори марралар сари руҳлантириш мақсадида Сирдарё вилоятидаги 13 та спорт мактаби, 4 та ихтисослашган спорт мактабида шуғулланаётган ҳамда Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида таҳсил олаётган спортчи - ўқувчи ўғил-қизларга давлатимиз раҳбарининг совғаси — 2899 дона спорт либоси Спорт вазирлиги томонидан топширилди.

Тантанали маросимда иштирок этганлар томонидан Президент ташаббуси билан Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Сирдарёда ҳам муҳташам спорт иншоотлари бунёд этилаётгани, улар замонавий жиҳозлар билан жиҳозланаётгани, энг асосийси, болалар спортини ривожлантириш борасида муҳим қадамлар ташланаётгани қайд этилди.

—Давлатимиз раҳбарининг биз спортчи ёшларга бўлган эътибори туфайли ўз устимизда ишлаб, насиб қилса, чемпион акаларимиз ва опаларимиз сингари халқаро майдонларда, жаҳон ареналарида юртимизнинг шарафини ҳимоя қилиб, бойроғимизни янада баландларга кўтармоқчимиз. Бу бир менинг эмас,  Сирдарёда  спорт турлари билан шуғулланаётган барча ўғил-қизларнинг орзуси, — дейди Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази спортчи - ўқувчиси Озода Мусурмонова.  

Айтиш лозимки, ёш спортчиларга давлат даражасидаги бу  эътибор спортчи ёшларнинг янада фаол бўлишига ва яқин йилларда улар орасидан нафақат Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига муҳим омил бўлади.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш спортчиларга совғалар топширилди