Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида давлат томонидан ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устама тўловларни олиш ҳуқуқи таъминланди. Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бораётган уч нафар салоҳиятли ёш шифокорнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланди.

Барчаси ёш шифокорларнинг қонун билан белгиланган махсус рағбатлантириш тўловлари – устамаларни ололмаётгани юзасидан Деҳқонобод туман адлия бўлимига мурожаат қилишидан бошланди. Уларнинг мурожаатига нисбатан бефарқлик кўрсатилмади: адлия органлари томонидан масала ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ўрганилди ва тиббиёт бирлашмасининг устама тўловларни тўламаслиги қонунбузарлик экани аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритилди. Бироқ биринчи инстанция суди даъвони асоссиз деб топди. Бу табиийки, ёш мутахассисларнинг адолатга бўлган ишончини синади. Лекин адлия органлари курашни тўхтатмади.

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан кассация шикояти берилди ва 2025 йил 28 май куни Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ҳал қилувчи қарори қабул қилинди: аввалги қарор бекор қилиниб, ёш шифокорларнинг манфаатига жами 22 миллион сўм миқдоридаги устама тўловлари ундириб берилди.

Бу иш – ёш мутахассислар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши ва уларни талаб қилишдан чекинмаслиги кераклигини кўрсатади. Шу билан бирга давлат идораларининг қонуний манфаатларни ҳимоя қилишдаги қатъияти барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шифокорларнинг устама тўловлари ундириб берилди