Перу пойтахти Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижаларга эришди.

20 та мамлакатнинг 150 нафардан зиёд маҳоратли шахматчи ёшлари иштирок этган жаҳон чемпионатининг ўғил болалар баҳсида ўзбекистонлик “ақл гимнастикаси” соҳибларидан Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Ҳумоюн Бекмуратов дона сурган бўлса, қизлар мусобақасида Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова ҳамда Мадинабону Халилова ғолиблик учун кураш олиб борди.

Жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида ўтган 9 та тур учрашувлари якунига кўра, ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяров 7,5 очко жамғариб, 74 нафар иштирокчи орасида 1-ўринни эгаллади. Суяров ўтказилган ўйинлар давомида 6 марта ғалаба қозониб, 3 марта рақиблари билан дуранг қайд этди.

2-ўрин ҳам яна бир шахматчимиз Муҳиддин Мадаминовга насиб этди. У баҳслар давомида 5 та ғалаба, 4 та дуранг билан 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Терма жамоамиз аъзоси Ҳумоюн Бекмуратов 6 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият ҳолатида 6,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра, 6-поғонадан жой олди.

Аёллар мусобақасида ўсмирлар ўртасида икки марта жаҳон чемпионлигига эришган ҳамюртимиз Афрўза Ҳамдамова 20 ёшгача бўлган шахматчи қизлар баҳсида 2-ўрин билан кифояланди.

Ҳамдамова ўтказилган 9 та турнинг биронтасида мағлубиятга учрамади. Ўтказилган баҳслар жараёнида 4 марта рақибларини таслим этган бўлса, 5 та учрашувда муроса йўлини танлади ва 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига чемпионликка даъвогар 39 нафар қатнашчи орасида 2-ўринни қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Умида Омонова 6 очко билан бешинчи, Мадинабону Халилова 5 очко жамғарган ҳолда чемпионатни 11-ўринда якунлади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш шахматчимиз Перуда жаҳон чемпионлигига эришди