Кеча Францияда “Dole Open–2025” халқаро шахмат турнири бошланди.
Мукофот жамғармаси 30 минг 880 евродан иборат халқаро турнирда 39 мамлакатнинг 293 нафар шахматчиси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам дона сурмоқда.

Халқаро турнир рейтинг кўрсаткичига кўра, “Masters”, “Accession” ва “Petits Zelo” гуруҳларида ташкил этилмоқда.
Халқаро турнирнинг ўғил болалар баҳсида ҳамюртларимиз Муҳиддин Мадаминов, Ортиқ Нигматов, Абдумалик Абдусалимов, Ҳумоюн Бекмуратов, Саидакбар Саидалиев, Алмас Раҳматуллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Баҳром Баҳриллаев, Асроржон Омонов иштирок этаётган бўлса, аёллар мусобақасида Нилуфар Якуббоева, Гулдона Каримова, Маржона Маликова, Нилуфархон Имомқўзиева, Барчиной Шокиржонова, Мафтуна Бобомуродова каби шахматчиларимиз ўз омадларини синовдан ўтказмоқда.
Кеча ташкил этилган 1-тур ўйинларида етакчи шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов, Абдумалик Абдусалимов, Асроржон Омонов, Алмас Раҳматуллаев ғалабага эришди.
Бугун, 20 июль куни нуфузли мусобақанинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
9 та турдан иборат турнир беллашувлари 27 июлга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА