“Ёш шахматчи” фестивали
Гулистон шаҳрида илк бор “Ёш шахматчи” фестивали ташкил этилди. Унда барча туман ва шаҳарлардан келган 200 нафардан зиёд ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев фестиваль иштирокчиларини спорт байрами билан қутлади ва болаларнинг ақлий ривожланишида шахматнинг ўрни ҳақида гапирди.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори, “Осиёда тенгсиз” ва “Фиде устаси” номларига сазовор бўлган сардобалик ёш маҳоратли шахматчи Баҳром Баҳруллаев иштирокчилар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Фестиваль якунида қатнашчилар бир партиядан “Рапид” йўналишида шахмат ўйнашди. Фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

Ш.Суяров, ЎзА