Жорий йилнинг 22 -31 октябрь кунлари Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги III  Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли мусобақада муносиб натижаларга эришишни мақсад қилган мамлакатимиз ёш оғир атлетикачилари Қозоғистондаги “Алма-Тау” спорт мажмуасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди.

Август ойининг биринчи ўн кунлигидан бошланган машғулотлар жараёнида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари мураббий Жўрабек Зоиров бошчилигида жисмоний тайёргарлик, техник маҳорат ва руҳий барқарорликни мустаҳкамлаш устида изчил иш олиб боришди.

Машғулотларда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик кучайтирилди, юкламалар босқичма-босқич оширилди ҳамда ҳар бир ёш спортчи учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқилди.

Йиғин жараёнида қўшни Қозоғистон ёшлар терма жамоаси билан қўшма машғулотлар ташкил этилди. Икки қўшни мамлакат ёшлар жамоалари спортчилари учун халқаро тажриба алмашиш, турли услуб ва тайёргарлик методларини ўзаро кўриб чиқиш имкони яратилди. Қайд этиш лозимки, мазкур ҳамкорлик йиғин самарадорлигини янада оширди ва спортчиларимизга катта фойда келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Баҳрайнда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида спортчилар 25 та спорт турида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш оғир атлетикачиларимиз Қозоғистонда халқаро машғулотда қатнашди