Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида битирувчи босқич талабаларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий шароитларини яхшилашга қаратилган меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур тадбир битирувчиларни замонавий меҳнат бозори талаблари билан таништириш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш, шу билан бирга, ёш мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондиришда муҳим аҳамият касб этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, бир қатор иш берувчи ташкилотлар ва корхоналар вакиллари, филиал раҳбарияти ҳамда битирувчи босқич талабалари иштирок этди.

Мазкур ярмаркада сўзга чиққанлар битирувчиларни бевосита ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш ҳамда улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишдаги амалий қадам эканини таъкидлади.

Тадбирда 30 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилот ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Битирувчилар билан ўтказилган юзма-юз суҳбатлар давомида улар ўз касбий салоҳиятини намоён этиш, танлаган соҳасида фаолият юритиш имкониятига эга бўлдилар. Суҳбатлар натижасида 91 нафар битирувчи билан меҳнат шартномаси имзоланди.

Бу каби меҳнат ярмаркалари ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва юртимиз тараққиёти учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлашда муҳим босқич ҳисобланади. Шу боисдан ҳам олий ўқув юртида бундай ташаббусларнинг мунтазам йўлга қўйилиши, албатта, келажакда юқори самарадорликка олиб келиши шубҳасиз.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш мутахассислар учун меҳнат ярмаркаси