“Ёш китобхон" танлови ғолиблари тақдирланди
Пойтахтимизда маҳалла ёшлари ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Ёш китобхон" танловининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Маълумки, “Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла ёшлари ўртасида беш босқичда, жумладан, "маҳалла, сектор, туман (шаҳар), ҳудудий ва республика" босқичида ташкил этилмоқда. Шунга кўра, маҳалла ва сектор босқичларидан сараланиб, Тошкент шаҳар ҳудудий босқичига етиб келган ёшлар ўртасидаги беллашувлар қизғин ва шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Ғолиб бўлган совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.

Хусусан, мусобақа натижаларига кўра, 10-14 ёш тоифаси бўйича 1-ўрин Сергели туманидан Нигина Холмуродовага, 2-ўрин Янгиҳаёт туманидан Зилола Одиловага, 3-ўрин Юнусобод туманидан Муслимахон Юсуфжоновага насиб қилди.

15-19 ёш тоифаси бўйича 1-ўринга Мирзо Улуғбек туманидан Беҳрузбек Эшдавлатов , 2-ўринга Яшнобод туманидан Нозима Бахтиёрова, 3-ўринга Яккасарой туманидан Нилуфар Туркманбоева муносиб кўрилди.


Шунингдек, 20-30 ёш тоифаси бўйича 1-ўринни Сергели туманидан Гулҳаё Солиева, 2-ўринни Яккасарой туманидан Самандар Юсупов ҳамда 3-ўринни Юнусобод туманидан Достон Тожиев эгаллади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА