Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани” ахборот кутубхонаcида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг лойиҳаларидан бири – “Ёш китобхон оила” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танлов аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, айниқса, ёшлар ва оилаларда мутолаага бўлган меҳрни кучайтириш, ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини шакллантириш ҳамда адабиётга муҳаббат уйғотишда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

– Жорий йилда вилоятимиз бўйлаб ўтказилган танловнинг илк босқичларда 30 ёшда бўлган 10 мингдан зиёд оилалар иштирок этиш истагини билдирган, – дейди Наманган вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов. – Шулардан 14 та энг билимдон ва ўқимишли оила вакиллари шаҳар, туман ҳудудий босқичларида ғолиб чиқиб, вилоят кўригида ўз салоҳият ва тафаккурини намоён қилди. 

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, дастлабки “бадиий асарлар билимдони” шартида иштирокчилар келтирилган асарларнинг ғоя ва мазмунини шарҳлаб бердилар. Кейинги “тезкор савол-жавоб” синови ҳам қизғин тарзда кечиб, унда китобхон оилаларнинг ўқилган асарларга оид билими синаб кўрилди. 

Ҳакамлар ҳайъати баҳолаш мезонида қатнашчиларнинг бадиий тафаккури, нутқ маданияти ва асар мазмунини англаш даражасига алоҳида аҳамият қаратди. 

Якуний натижаларга кўра, танловида Мингбулоқ туманидан Исоғалиевлар оиласи ғолибликни қўлга киритиб, республика финал босқичига йўлланма олди. Янги Наманган туманидан Исроиловлар оиласи фахрли иккинчи, Наманган туманидан Сотиболдиевлар оиласи эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. 

Ғолиб ва фаол иштирокчилар Ёшлар ишлари агентлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш китобхон оилалар сафи кўпаймоқда