Ёш кимёгарлар танлови бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
26-29 май кунлари “Барқарор ривожланишда фундаментал фанлар Халқаро йили” (ЮНEСКО) доирасида “Кимё-барқарор ривожланиш учун” халқаро илмий-техникавий ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида республика кимё олимпиадаси ҳам ўтказилди.
[gallery-7352]
«Ўзкимёсаноат» АЖ, Тошкент кимё-технология институти, Россия кимё-технология университетининг пойтахтимиздаги филиали томонидан ташкил қилинган олимпиадада республикамиздаги умумтаълим мактабларидан юз нафарга яқин 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этди. Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини, илм–фан натижадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган танлов ягона илмий-услубий ёндашув асосида адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтди.
Танлов ғолиблари замонавий ноутбук, планшет ва смартфон билан рағбатлантирилди.
Давронбек ЭРНАЗАРОв (сурат),ЎзА