Ёш истеъдодларни кашф этаётган маскан
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ёш истеъдодларга тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, либослар дизайнери йўналишларида сабоқ берилади.
Рўзи Чориев номидаги мазкур мактаб-интернат дастлаб 2003 йилда Шеробод туманида ташкил этилган. 2016 йилда мазкур таълим даргоҳи Термиз туманига кўчирилиб, янгидан қуриб битказилган 330 ўринли ўқув биносига ва 62 ўринли ётоқхонага эга бўлди.
Шу кунга қадар 323 нафар ўқувчи мактаб-интернатини тамомлаб, олий таълим муассасаларида, турли санъат даргоҳларида ҳамда мустақил ижодкор сифатида фаолият юритиб келмоқда.
[gallery-1598]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА