Ёш ҳунармандлар фестивали
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги “Шодлик” истироҳат боғида “Ёш ҳунармандлар” фестивали бўлиб ўтди.
Туман прокурори Исломбек Хўжамуродов ташаббуси билан туман Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 50 га яқин ҳунарманд қўл меҳнати намуналари билан қатнашди.
[gallery-9441]
Фестиваль миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маданияти, мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларни иш билан бандлигини таъминлаш мақсадига қаратилган.
Тўқувчилик, гиламдўзлик, миллий каштачилик, гулчилик, ўймакорлик каби ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳакамлар томонидан одилона баҳоланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА