ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан ёшлар интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш, мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Интеллектуал ўйинлар ҳафталиги” доирасида қатор мусобақалар ўтказилди.

Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган куч тузилмалари – Мудофаа, Ички ишлар, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Давлат божхона хизматининг ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида “Ҳарбийлар лигаси” шахмат мусобақаси ва “Темур тузуклари билимдони” викторинаси ташкил этилди.

Мусобақаларда вилоятдаги 6 та куч тузилмасидан 100 нафарга яқин ёш ҳарбий хизматчи иштирок этди. 

Шахмат бўйича беллашувлар алоҳида – эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилиб, ҳар икки йўналишда 4 турдан иборат тартибда олиб борилди.

[gallery-24469]

Иштирокчиларнинг фикрлаш тезлиги, стратегик ёндашуви ва шахматдаги тажрибаси якуний натижаларда муҳим ўрин тутди.

Буюк давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти, “Темур тузуклари” асарида баён этилган ғоялар ва тамойилларни ёшлар қалбига сингдириш, уларнинг тарихий онгини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган “Темур тузуклари билимдони” викторинаси ҳам қизғин баҳсларга бой тарзда кечди. 

Интеллектуал беллашув икки босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқичда 15 тадан, жами 30 та тарихий, маданий ва мантиқий саволлар ўртага ташланди.

Мусобақалар шиддатли ва соғлом рақобат муҳитида ўтди. Иштирокчиларнинг билим савияси, фаоллиги ва ташаббускорлиги ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди.

Якунда ҳар икки йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритган, шунингдек, фаол иштирок этган ҳарбий хизматчилар ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш ҳарбийларнинг интеллектуал салоҳияти синовдан ўтди