ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида “Амир Темур – буюк давлат арбоби, моҳир саркарда” мавзуида вилоятдаги Куч тузулмалари ёш ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўйинда жами 78 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходим 13 та жамоа таркибида ўзаро беллашди.
[gallery-22728]
Интеллектуал ўйини ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг зукколик, тезкорлик, юқори билим ва салоҳиятини янада ошириш мақсадига қаратилган.
Якуний натижаларга кўра, вилоят қўриқлаш бошқармаси биринчи, Божхона ва Ички ишлар бошқармалари жамоаси кейинги ўринларни эгаллади.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА