Ёш дзюдочиларимиз Индонезияда зафар қучди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган "Jakarta International Judo championship-5" халқаро мусобақасида мамлакатимизнинг ёш спортчилари муносиб натижага эришди.
Шиддатли мусобақалар якунига кўра, ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига мушарраф бўлди.
2007-2009, 2010-2012 йилларда тўғилган ўсмирлар ўртасида ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Сардор Ҳошимов, Акобир Икромов, Абдуллоҳ Ҳусанбоев, Муҳаммадамир Қодиров, Билол Абдуғаффоров ва Бунёд Носиров совринли ўринларга эга чиққан ҳолда ватанимиз спорт шуҳратини улуғлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА