Қарор ва ижро

Охирги пайтларда қишлоқ хўжалигидаги бўш турган  ерлардан самарали фойдаланиш натижасида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш оммалашди. Мазкур саъй-ҳаракатлар, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга ёрдам бермоқда.  

Президентимизнинг жорий йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал вазифасини бажармоқда.

Тошкент вилоятида ҳам 8 минг 879 нафар ёшга 3 минг 307 гектар ер майдонлари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали ажратиб берилмоқда. Ҳар бир туман бўйича бу тоифадаги ер контурларининг белгиланган тартибда рўйхати шакллантирилди. Эътиборлиси, ҳудуд масъуллари томонидан “Бир маҳалла – бир маҳсулот” асосида маҳаллаларни аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш ва ёшларни лидер тадбиркорларга бириктириш тизимли йўлга қўйилмоқда.  

Тошкент  давлат  аграр университетида ёшлар учун соҳа мутахассислари иштирокида маҳсулот етиштириш ва уни парваришлашдаги муҳим жиҳатлар, агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб бориш юзасидан ўқув- семинарлари ташкил этилмоқда.  Ушбу мулоқотлар доирасида профессор-ўқитувчилар, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тажрибали мутахассислари томонидан мева-сабзавот етиштиришнинг агротехнологиялари, техника ва жиҳозлардан, ўғитдан самарали фойдаланиш, уруғ танлаш юзасидан билим ва тавсиялар  берилмоқда. 

Шу кунларда  Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Зангиота ва Оҳангарон каби туманларга йўлингиз тушса, далаларда мош, нўхат, помидор, турли кўкатлар парвариш қилинаётганига гувоҳ бўласиз. Халқимизда меҳнат қилган инсон кам бўлмайди, деган гап бежизга айтилмаган. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, нафақат оилаларга даромад келтиради, балки элимиз дастурхони ҳам тўкин бўлишини таъминлайди.  

Чиноз тумани Мевазор маҳалласида яшовчи 25 ёшли Дониёр Алиматов оиласи деҳқончилик билан шуғулланади. У ҳудудда ёшлар учун ажратилган ернинг 20 сотихига иссиқхона қуриб, 5 минг туп ҳандалак экди. Ҳозир айни терим мавсуми бошланди. Режа бўйича 2-3 минг дона ҳандалак ҳосили йиғиб олинади. Шунингдек, ака-укалари билан 1,5 гектар ерга эккан эрта пишар қовун келгуси ҳафтадан сотувга чиқарилади. Томорқачи йил якунигача 150 миллион сўм даромад олишни кўзлаган.  

– Мавсум бошидан бери қилган меҳнатимизнинг натижаси яхши бўлди, – дейди Д.Алиматов. – Қовун ва ҳандалак кўчатларини ҳам ўзимиз етиштириб, жойларга тарқатдик. Ҳозир 1 килограмм ҳандалак нархи 30 минг сўмгача. Мазаси эса тил ёради, барчага манзур бўлмоқда.  

Шунингдек, Оққўрғон тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Сирожиддин Митанов ҳам ажратилган ерда булғор қалампири етиштириш билан шуғулланади. Маҳсулот ички бозорга етказиб берилмоқда. У ташкил қилган иссиқхонани кенгайтириш учун ёшлар етакчиси кўмаги билан 33 миллион сўм кредит олди. Энди у бошқа турдаги сабзавотларни ҳам экишни режа қилган.  

– Насиб қилса, мавсумда 100 миллион сўмгача даромад оламиз, – дейди ёш деҳқон С.Митанов. – Кун давомида вақтимни самарали ташкил этишга ҳаракат қиламан. Сабзавотчиликка  оид  билимларимни ошириб, келгусида ўзим етиштирган сабзавотларни четга экспорт қилишни мақсад қилганман.  

Ҳозир ҳар бир туманда бу каби илғор ёшлар сафи ортган. Уларнинг минитехника, уруғ ва кўчат харидига “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан эса 33 миллион сўмгача кредит ажратиш режалаштирилмоқда. Мақсад  мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантиришдир.  

А.Мусаев, ЎзА  мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш деҳқонларнинг режалари катта