Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Тошкент вилоятида жорий йилда 15 та туманда 10 минг 847 нафар ёшнинг ҳар бирига 30 сотихдан 50 сотихгача ер майдонлари ажратилган эди.

– Менга 30 сотих ер майдони берилганди, – дейди Оҳангарон тумани Қизилой маҳалласида яшовчи Абдувоид Абдуҳалилов. – Мавсум бошида ерёнғоқ экдик. Етиштирилган ҳосилдан 20 миллион сўм соф даромад олиш мўлжалимиз бор. Бу мустақил равишда бошлаган биринчи деҳқончилик ишим. Келгуси йил учун пухта режаларим бор. Бунинг учун сармоя ҳам етарли. 

Мазкур маҳалланинг ёшлар етакчиси Диёрбек Раҳматуллаевнинг айтишича, ҳудудда ёшлар билан индивидуал ишлаш тизимини жорий этиш учун 14-30 ёшдаги 856 нафар ёшнинг фаолияти таҳлил қилинди. Улар уч тоифага ажратилиб, тарбияси оғир ва алоҳида ишлаш зарур бўлган ёшлар турли даражадаги ташкилот-муассасалар раҳбарларига бириктирилди. Натижада ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган 15 нафар ўғил-қизнинг барчасига амалий кўмак берилди. Ўтган йил ҳам 42 нафар ёшга сабзавотчилик ва чорвачилик учун ер майдонлари ажратилган эди. 

– Маҳаллалардаги ёшлар таклифларини қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида мунтазам ишлар қилинмоқда, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов – Айниқса, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг қишлоқ хўжалиги тармоқларида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Жорий йил бошидан буён сувли жойлардан 5 минг гектарга яқин ер майдонлари ажратилди. Ёш деҳқонлар “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавот, дуккакли ва полиз маҳсулотлари етиштирмоқда. Йўлингиз Бўка туманининг Ачамайли Файз-барака маҳалласига тушса, кўплаб хонадон томорқаларида ва кенг далаларда ҳосил йиғиш ишлари давом этаётганига гувоҳ бўласиз. 

– Бизга эрта баҳорда “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали серунум далалардан ер майдонлари ажратиб берилган эди, – дейди Бўка тумани Ачамайли Файз-барака маҳалласида яшовчи Ҳасан Қуролбоев. – Ерёнғоқ экканмиз. Ерга уруғ қадаганимиздан бошлаб ҳозиргача тажрибали деҳқонлардан маслаҳат олдик. Укам Ҳусан билан 40 миллион сўм атрофида даромад олишни режалаштирганмиз. 

Тошкент вилояти ёшлари бошқа йўналишларда ҳам белни маҳкам боғлаб оилавий даромадга ҳисса қўшишга астойдил интилмоқда. Уларнинг айримлари хонадонида мебелчилик, чорвачилик билан шуғулланаётган бўлса, баъзилари тадбиркорлик орқасидан тенгдошларини ҳам иш билан таъминламоқда. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш деҳқонлар далаларида ҳосил йиғилмоқда