Ёш божхоначиларга диплом топширилди
Бугун пойтахтимизда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда 149 нафар битирувчига диплом ва божхона лейтенанти махсус унвони топширилди. Улардан 11 нафари ўқишни қизил диплом билан тамомлашга муваффақ бўлди. Ёш божхоначилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудий бошқармаларига Давлат божхона қўмитасининг йўлланмаси асосида тақсимланади.
Тантанали тадбирда Божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси раиси Деҳқонбой Кудриддинов битирувчиларга кейинги фаолиятида “оқ йўл” тилади.
[gallery-2773]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА