Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ёшлар (U19) ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медалига эга чиқди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, чемпионатда Жаҳонгир Зайниддинов, Абдулазиз Жўрақулов, Норбек Абдуллаев, Самир Собиров, Ислам Салиҳов, Севара Маматова ҳамда Собирахон Шаҳобиддинова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Муҳаммаджон Яқупбоев, Мафтуна Мусурмонова ҳамда Райҳона Қурбонбоева кумуш, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Мафтуна Янгиева ва Рухшона Парпиева бронза медали билан тақдирланди.

Ушбу натижа билан  боксчиларимиз қитъада тенгсизлигини яна бир бор исботлади. Ҳиндистон ва Хитой термаси кучли учликни якунлади.

Бугун U22 ёш тоифасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда 14 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш боксчиларимиз қитъада тенгсиз