Ёш боксчиларимиз Кустанойда зафар қучишди
Қозоғистоннинг Кустаной шаҳрида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон спортчилари 1 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларининг 18 та бокс жамоасидан 250 нафарга яқин ёш боксчи иштирок этган турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Диёр Ўролов 86 килограмм оғирликда 1-ўринни, Ривожиддин Йўлдошев 60 кг. вазнда 2-ўринни эгаллаган бўлса, Аҳмаджон Қўзибоев, Ҳусан Турдалиев, Самандар Солижонов ва Сардор Раҳмонбердиев ўз вазнида 3-ўрин соҳиблари бўлишди.
Халқаро турнир жангларини бошқариб борган ўзбекистонлик ҳакам Маруф Урдушев мусобақанинг энг яхши реферелари қаторида эътироф этилди.
Тўлқин Рўзиев