Ёш авлод маънавияти – долзарб масала
Навоий шаҳрида вилоятдаги умумтаълим мактаблари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъба бошлиқлари ҳамда фаол мактаб директор ўринбосарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темурбек Поёнов иштирок этиб, ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларда лидерлик қобилиятини ривожлантириш, сардорлик кўникмаларини шакллантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
[gallery-14647]
Тадбирда Кармана туманидаги 3- ва 6-умумтаълим мактаблари ҳамда Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти алоҳида эътироф этилиб, уларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш хусусида таклифлар билдирилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА