Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли старт олди ва дастлабки кунда 2 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Чемпионатнинг баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева 1.83 метр натижа қайд этиб, олтин медалга эга чиққан бўлса, ушбу йўналишда Эмилия Рудина бронза медалини қўлга киритди. Уч ҳатлаб сакрашда Хушноза Шавкатова терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.

Бугун, 25 апрель куни Осиё чемпионатида ядро, босқон ва диск улоқтириш, 10000 метрга спорт юриш, лангар чўпга таяниб сакраш, узунликка сакраш, 5000, 400, 100 метрлик масофаларга югуриш бўйича финал баҳслари ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёш атлетларимиз Дубайда порламоқда