Президентимиз ташаббуси асосида мамлакатимиз бўйлаб муваффақиятли ўтказилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб этиш, турли зарарли ғоялардан асрашдек эзгу мақсадларни кўзлагани, юртимиз ёшлари, кенг жамоатчиликда ўзига хос акс-садо бергани билан аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мамлакатимизда муваффақиятли ўтказилган ушбу маърифий лойиҳанинг сарҳисоби ва келгусидаги режаларга бағишланган адабий анжуман ўтказилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти шўъба мудири Абдухалил Маврулов ва бошқалар мазкур лойиҳанинг аҳамияти, ўзига хослиги, жозибадорлиги хусусида атрофлича сўзлади. 

– Бугунги мураккаб даврда ёшларга ёруғ, ёниқ сўз нечоғли зарур экани "Маърифат улашиб" лойиҳаси орқали яна бир карра аён бўлди, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Мактабларнинг ўзи қарийб ўн мингта бўлса, уларни тўлиқ қамраб олишнинг имкони бўлмади. Бундай учрашувларга эҳтиёж катта экани яна бир бор аён бўлди. 

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2023 йил 22 декабрдаги Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида “Маърифат улашиб” лойиҳасининг ғояси, аҳамияти ҳақида батафсил сўзлаган эди. Жорий йилнинг апрель ойидан ўқув йилининг якунига қадар давом этган “Маърифат улашиб” лойиҳаси юртимизнинг барча ҳудудларидаги кўплаб давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари, мактаблар, маҳаллаларда ўтказилди. Шу билан бирга, мактаб ва маҳаллалар сони умумий 20 мингтани ташкил этса, мазкур лойиҳа доирасида ҳали бажариладиган ишлар кўплиги аён бўлмоқда. 

– Бундай учрашувларга ижодкор зиёлилар тайёрланиб келиши, ҳар бир аудиторияга мос тарзда маъруза тайёрлаши керак, – деди устоз журналист Аҳмаджон Мелибоев. – Учрашувларни самимий, таъсирчан, юракдан ташкил этиш ҳар бир ижодкорга катта масъулият юклайди. 

– Бундай учрашувлар ёшларга жуда керак, – деди адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Баҳодир Каримов. – Лойиҳа давомида имкон қадар кўпроқ олий ўқув юртларини қамраб олишга ҳаракат қилинди. Талабалар ўзлари ўқиган китоб муаллифлари - ёзувчи ва шоирлар билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар. Ёшларнинг ижодидан намуналар билан ҳам танишдик. “Маърифат улашиб” лойиҳаси барчага ўзача руҳият, кайфият бағишлади. 

Анжуманда “Маърифат улашиб” лойиҳасини келгусида ҳам давом эттириш, мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, Президентимизнинг эзгу ғоя ва ташаббусларини халқчил, самимий, таъсирчан тарзда тушунтиришда ижодкор зиёлиларнинг масъулияти ҳақида атрофлича фикр билдирилди. Лойиҳанинг фаол қатнашчиларига ташаккурномалар топширилди. 

Тадбир доирасида Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойида ижодкор ёшлар иштирокида катта адабий мушоира, таниқли санъаткорлар ва ижрочи ёшлар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. 

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёруғ сўз жозибаси 