
Янги Наманган тумани Табаррук кўчасида яшовчи 37 ёшли Т.М. (аёл) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш режасини тузган.
У таниши Наманган шаҳар Ўзбекистон кўчасида яшовчи 48 ёшли И.Н.га ўзини Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳисобчи лавозимида ишлаб келаётганлигини айтган.
Шундан сўнги унга ногирон фарзанди учун давлат ҳисобидан 44 миллион сўм моддий ёрдам пули олиб бериши мумкинлигини айтган. Бунинг учун эса 7 миллион сўм сўраб олади.
Кейинчалик эса куёвини ички ишлар органларига ҳайдовчи сифатида ишга киргизиб қўйишда ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ доллари ва 750 минг сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бироқ, берган “ваъда”сини бажармасдан, олинган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан маълум қилишларича, мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА