Ёқутхон Холбекова жаҳонда тенгсиз
Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида пара атлетларимизнинг муваффақиятли одимлари давом этмоқда.
Аёллар ўртасидаги Т12 классида узунликка сакраш дастурида ҳамюртимиз Ёқутхон Холбекова 5.48 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ёқутхон Холбекова 2023 йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 5.54 метр натижа билан кумуш медаль ҳамда “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА