Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан юртимиздаги мавжуд ёнилғи қуйиш, сақлаш ва тарқатиш иншоотларида метрологик таъминланганлик, ЎзДСт 8.003:2005 давлат стандарти ҳамда “Метрология тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу мақсадда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Суҳбатжон Ниёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида бўлиб, ҳудуддаги ёнилғи қуйиш шохобчаларининг техник ҳолати, ҳисоблаш ускуналарининг давлат стандартларига мувофиқлиги, уларнинг аниқлиги ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат кўригидан ўтказилганлик ҳолатини синчковлик билан ўрганмоқда.


Мазкур ўрганишларнинг асосий мақсади истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолатли савдо принципларини таъминлаш ва ёнилғи маҳсулотларининг ҳисоби шаффоф юритилишига эришишдан иборат.


Г.Бобоева, ЎзА