Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳат ўша гўшанинг йўллари ҳисобланади. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўплаб йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда. Албатта, бу ишларни бажаришда йўл қурилиш-таъмирлаш корхоналарининг махсус техника воситалари билан қай даражада таъминланганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида соҳага оид кўплаб вазифалар қатори қўмита таркибидаги корхоналарни йўл-таъмирлаш техникаси, моддий-хомашё ресурслари билан етарли даражада таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланган.

[gallery-9192]

Юқоридаги ҳужжатлар ижроси доирасида автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини самарали амалга ошириш мақсадида Автомобиль йўллари қўмитаси кўмаги билан Андижон автомобиль йўллари бош бошқармасига Россия давлатида ишлаб чиқарилган йўл қурилиш, таъмирлаш ишларини бажаришга мослашган "КАМАЗ" русумли комбинациялаштирилган махсус транспорт воситалари олиб келинди.

Айни кунларда мазкур махсус транспорт воситалари йўлларни таъмирлаш ва сақлаш ишларини самарали олиб боришда йўлсозларнинг оғирини енгил қилмоқда. Мутасаддиларнинг маълум қилишича, келгусида вилоятга яна шу каби илғор, замонавий махсус техника ва транспорт воситалари режа асосида олиб келинади.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлсозларнинг оғири енгил бўлди