Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама билимли, комил инсон бўлиб етишиши Янги Ўзбекистоннинг бугунги куни ва эртаси ривожи учун муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Наманганда вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги муассасалар ишчи-хизматчиларидан иборат 13 та шаҳар, туман жамоаси иштирокида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинининг саралаш босқичида йўлсозларнинг ақлий салоҳияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва китобхонлик билимлари синовдан ўтказилди.  

Ўйин давомида йўл қурилиши соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, халқ оғзаки ижоди, адабиётга оид ҳамда мантиқий, қизиқарли саволлар ўртага ташланди.  

Барча саволларга зукколик ва топқирлик билан жавоб қайтарган Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасасининг “Sirius” жамоаси умумий ҳисобда “Заковат” ўйинлари ғолиби сифатида эътироф этилди. Наманган тумани йўллардан фойдаланиш корхонасининг “Йўлсоз” жамоаси фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин Учқўрғон тумани йўллардан фойдаланиш корхонасининг “Енгилмас” жамоасига насиб этди.  

Шунингдек, интеллектуал ўйин давомида иқтидорли қатнашчилар орасидан “Энг топқир иштирокчи”, “Энг тезкор аёл иштирокчи”, “Энг яхши жамоа сардори”, “Энг ёш зукко иштирокчи”, “Энг яхши мантиқий фикрловчи билимдон”, “Энг яхши соҳа билимдони” сингари номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Танловнинг ғолиб ва совриндор жамоалари ҳамда фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Фуқароларнинг интеллектуал салоҳияти ва билим даражасини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган “Заковат“ ўйинлари айни вақтда вилоятдаги барча бошқарма ва ташкилотларда кўтаринки руҳда давом этмоқда.  

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлсозлар “Заковат”да баҳслашди