Бугун аксарият ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб қолсангиз, Навоий вилоятидаги автомобиль йўллари бошқа ҳудудларга қараганда тубдан фарқ қилиши, равон ва текислиги, “ўйдим-чўйдим чуқур”ларнинг нисбатан камлиги ёхуд умуман йўқлигини гапиришади.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида 9 минг 597 километр узунликдаги автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан 4 минг 055 километри умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда 5 минг 542 километри ички йўлларни ташкил этади.

Албатта, йўлларнинг текис ва равон бўлишида йўлсозларнинг фидокорона ва машаққатли меҳнатини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Вилоят йўлсозлари эса нафақат вилоятда, балки республикада ҳам ўзига хос мактаб яратишган.

– 2025 йил 1-чорагида Навоий вилоятида автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда уларда жойлашган сунъий иншоотларни тиклаш юзасидан дастурлар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди, – дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Алишер Ҳалимов. – Жумладан, барча дастурлар доирасида жами 58,3 миллиард сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 212,8 км автомобиль йўлларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 октябрь– 1 ноябрь кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Нурота тумани ва Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманини боғловчи D074 “Митан қўрғони – Қўшработ т. – Нурота ш.” автомобиль йўлининг 0-120 километри оралиғи ҳамда Навбаҳор тумани Ялтиробот ва Қалқонота аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтувчи D067 “Зарафшон тракти” 159-177 километрлари ва 180–184 километрлари оралиқларидаги йўлларни таъмирлаш ҳамда пиёдалар йўлагини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ҳозир объектларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур автомобиль йўллари қурилиши, реконструкция ва таъмирлаш ишларининг бажарилиши йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишига, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилишига ҳамда тирбандликларнинг олди олинишига замин яратади. 

Бир неча йиллардан буён аҳолини Кармана туманидаги Боғишамол маҳалласини Навоий шаҳар маркази билан боғловчи темир йўл устидан ўтувчи йўл муаммоси қийнаб келарди. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 9,3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ҳозир кўприкнинг темир-бетон таянч устунлари қурилмоқда.

Шунингдек, туризм йўналишидаги Хатирчи туман “Кўксарой” сув омбори орқали Ангидон маҳалласига олиб борувчи автомобиль йўлининг 19 километрида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Албатта, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш муҳим вазифалардан саналади. Жорий йилнинг дастлабки уч ойи мобайида 164 км узунликдаги автомобиль йўллари таъмирланди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эса 451 дона янги йўл белгиси ўрнатилди ва яроқсизлари алмаштирилди. 2 дона йўналишда дастлабки, йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ҳамда 3 дона янги светафор ўрнатилди. Йўл ётиқ чизиқлари чизилиб, пиёдалар йўлаклари қурилди. 

Ички йўлларни таъмирлаш, асфальт ва шағал ётқизиш аҳолини узоқ йиллардан бўён қийнаб келаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида 6,7 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 43,8 км узунликдаги йўллар таъмирланди.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан дизель ёқилғи маҳсулотлари ажратилиб, йўл корхоналарининг махсус техникаларидан унумли фойдаланилган ҳолда ҳудудлардаги 38,8 кмдан ортиқ тупроқ йўлларга шағал ётқизилди. 

Албатта, олиб борилаётган ишларнинг барчаси йўлларда пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг хавфсиз ва бехавотир ҳаракатланиши учун амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлларимиз равон бўлмоқда