Йўллардаги музламалар бартараф этилмоқда(+видео)
Қишнинг биринчи ойи илк ҳафтаси республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Жиззах вилоятида ҳам қорли совуқлар билан бошланди.
Ҳаво ҳарорати кечаси – 8, – 10, кундузи – 4, – 6 даража совуқни кўрсатмоқда. Бундай об-ҳавода автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлади. Транспорт воситаларининг ҳаракатланишида эса ноқулайликлар юзага келиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш хавфи ортади.
Ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХ йўл патруль хизмати ходимлари назоратида йўлсозлар томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг довон қисмида музламаларни бартараф этиш мақсадида йўлларга махсус қум ва туз аралашмалари сепиб чиқилмоқда.
Шунингдек, Зомин туманида ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларидаги музламалар бартараф этилмоқда.
Худди шундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида изчиллик билан амалга оширилаётир.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/15h2349liiU?si=I0nj5nJqAEIn1xIS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов (видео),
ЎзА мухбири