Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Хўш, йўлларимизда қанча радар, нечта видеокамера бор? Ижтимоий тармоқларда кўп функцияли камералар ўрнатилгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда, бу қандай камералар?

ЎзА мухбирининг шу ва бошқа саволларига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати марказий компьютерлаштирилган бошқарув тизими бошлиғи, подполковник Сухроб Турсунов жавоб берди:  

– Ҳозирги кунда республика ҳудуди бўйича жами 482  стационар радар, 918 стационар камера, 223 мобиль радар мавжуд бўлиб, улар орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари фото ва видео қайд этиб келинмоқда.  

Яъни,  булар транспорт воситалари белгиланган тезликни ошириши; транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи чироғида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқларини ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириши; транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиши; транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши; транспорт воситалари ҳайдовчиларининг 1.1 — ётиқ чизиқ йўл белгисига амал қилмаслиги; транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши каби ҳолатларни қайд этиб боради.  

Шунингдек, ҳозирда замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда йўл патруль хизмати автомобилларига қидирувдаги автомототранспорт воситаларини аниқлаш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео қайд этувчи кўп функцияли маёқчалар ўрнатилиб, улар синовдан ўтказилмоқда.  

Ушбу маёқчалар орқали ҳозирда қайд этилаётган қоидабузарликлардан ташқари транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, шунингдек, транспорт оқимининг статистик маълумотларини ситуацион марказларга юборилиши назоратга олинмоқда.  

– Камералар кўпайтирилгани йўл патруль хизмати ишини қанчалик енгиллаштирди?  

– Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари йўл патруль хизмати инспекторларининг хизмат фаолиятида муҳим ўрин тутмоқда. Ҳозирги кунда инспекторларимиз томонидан белгиланган тезликни меъёридан ошириш ҳолатларини визуал тарзда аниқлаш деярли тўхтатилган. Чунки буни замонавий техникалар орқали онлайн аниқлаш имкони яратилган.    

Содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабларидан бири – ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликни меъёридан ошириш ҳисобланиб, муқаддам мазкур қоидабузарлик камида икки нафар ходим иштирокида мобиль кўчма радар ёрдамида аниқланган. Маъмурий баённома расмийлаштирилиб, баённома маъмурий амалиёт ходимига келиб тушганидан сўнг у томонидан тасдиқланиб, жарима солиш тўғрисида қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилар эди.  

Айтиш жоизки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш ва шу бўйича жарима солиш тўғрисида  қарор чиқариш йўл патруль хизмати инспекторларининг сони ва фаолиятини оптималлаштириш имконини берди.  

Шунингдек, жамиятда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда самарали тизим шаклланди.  

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича замонавий иш услублари “инсон омили”ни чекловчи рақамли технологиялар жорий этилишига йўл очди. Фуқаролар билан бевосита мулоқотни чеклаш учун ходимлар планшетлар, бодикамералар билан таъминланиб, қоидабузарликларни электрон тарзда расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилди.  

Шунингдек, камералар кўпайгани нафақат йўл патруль хизмати ходимларини ишини енгиллаштирди, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.  

Хусусан, улар ёрдамида нафақат йўл ҳаракати қоидаси бузилиши аниқланиши, балки жиноятчиликни иссиқ изидан фош этиш мумкин.    

Қолаверса, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишда  сунъий интеллект ҳамда нейрон тизимлари ёрдамига таянилаётгани  кутилмаган салбий ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришда муҳим ўрин тутмоқда.  

Албатта, бу ишлардан кўзланган мақсад эзгу. Бироқ, ҳайдовчилар технологияларнинг ривожланиб бораётганидан мамнун эмас. Чунки кутилмаганда келадиган жарима кимга ҳам ёқар эди?  Аммо бундай нохушликка дуч келмасликнинг йўли осон. Яъни, йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак бас.    

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлларда қанча радар, видеокамера ҳамда кўп функцияли камералар бор?