27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм куни

Бугун, 27 сентябрь туризм ва ушбу соҳада ишлаётган мутахассисларнинг байрамидир.

Ҳар йили Бутунжаҳон туризм куни алоҳида шиор остида нишонланади. Бу йилги мавзу – “Туризм ва барқарор транспортация”.

Туризм – иқтисодий ўсишнинг асосий драйверларидан бири ва инсон фаолиятининг ўзига хос кўриниши ҳисобланади. Шу сабабли, тараққиётнинг умумий қонуниятлари ўзининг махсус қирраларида намоён ҳолда туристик ташкилотнинг аниқ фаолияти орқали акс эттирилади. Ҳар бир мамлакатда ўзининг сиёсий қарашлари, иқтисодиёти ривожланишининг йўналишлари, жамият анъаналарининг кўп қирралари мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳаси жаҳон туристлик жараёнининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, у XXI асрнинг устувор тармоқларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Кўп йиллик тарихдан маълумки, бу соҳа турли цивилизациялар изи билан бойиб, табиат ва архитектура уйғунлигида инсонга савдо, фан, янги ерларни очиш ва ўзлаштириш, ресурслар ва янги транспорт йўлларини излаб топиш мақсадида жаҳон бўйлаб саёҳат қилиш имконини берган.

Сайёҳлик Ўрта Осиёда ҳам ривожланган бўлиб, ўлкамиздаги илк сайёҳлик кўринишлари “Буюк Ипак йўли”га бориб тақалади. Бу йўл фақат савдо йўли бўлмай, аксинча, дунё халқлари ўртасида маданий ҳамда давлатлараро алоқалар йўли бўлган.

Бундан кўриниб турибдики, “Буюк Ипак йўли” устида жойлашган, кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бораётган Ватанимиз бой тарихий маданий меросга, қулай табиий-иқлим шароитига ва айни пайтда ички ва ташқи замонавий туризм инфратузилма ҳамда индустриясини ривожлантириш учун юқори салоҳиятга эга.

Бу юрт – ҳар бир қадами тарих, ҳар бир нафаси сабоқ заминдир. Кўнгил унинг муқаддас тупроқлари устида оёқ билан юришга буюрмас, қабул этилса бош билан юриш лозим...

Фахр билан айтишимиз керакки, юртимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий жойлар бўйича дунёдаги етакчи ўн мамлакат қаторида туради.

Саёҳат – бизга ўзимизни трансформациялашга, ички кечинмаларимизни тинглаб қалбни қайта созлашга, мақсадлар сари куч йиғишга имкон беради. Чунки бизнинг ички эътиқодимиз биз яшаётган ҳақиқатни шакллантириб, келажагимизни яратади.

Ҳаммамизга маълумки, туризм халқаро хизматлар бозори таркибида нафақат иқтисодий ривожланишнинг кучли воситаси, балки, муайян ҳудуд қиёфасини яратиш, келажак ютуқлари ва тарихини тарғиб этиш, шунингдек, туристик маҳсулот энг кўп экспорт қилиниши эътиборга олинса, мамлакатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм сурмоғи билан ривожланадиган, саёҳат хизматларини диверсификация қилиш орқали муваффақиятга эришиш мумкин бўлган муҳим тармоқлардан биридир.

Туристик хизматларни рақамлаштириш жараёни бу саноатнинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради, бу мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилайди ва хизмат кўрсатувчи компаниялар ўз фаолиятидан кўпроқ даромад олишади. Шундай қилиб, рақамли трансформация таъсири остида ҳозирги вақтда туризм соҳасида муҳим тенденциялар пайдо бўлди. Инновацион ва рақамли VR технологиялар ёрдамида виртуал туристик тажрибалар яратилиши замонавий рақамли дунёда туризм соҳасининг юксалишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Юқори талабга эга туристик хизматлар бозорининг моҳир маркетинг санъати мамлакат ҳудудий салоҳиятидан самарали фойдаланишга замин яратади. Бунда  талабни ўрганиш ва унинг потенциал мижозларини аниқлаш билан бирга, ўз имкониятидан келиб чиқиб хизмат таклифларини ҳисобга олган ҳолда ўзида мавжуд туристик кўникмаларини шакллантириб боришга ҳам ёрдам беради.

Саёҳат – бугуннинг илҳоми, эртанинг умиди. Ундан қолган ҳар бир эсдалик ҳаётнинг нафасидек қадрли ва чексиз орзуларнинг парвози учун майдон. Бу майдон умр китобининг саҳифаларидурким, хотира кўчирмаларини битиб бораверади.

Дунё бўйлаб саёҳатчиларнинг йилдан-йилга ортиши нафақат туризм бизнесига балки, бу истиқболли соҳасининг барқарор тараққиётига бевосита таъсири вақт ва замон ўзгариши билан янада ривожланиб, тармоқланиб бормоқда.

Бугун сайёҳлик агентликлари йилнинг тўрт фаслида ҳам ички ва ташқи хизматларга эътибор қаратиб, республикамиз аҳолиси, кўплаб идора-ташкилотлар касаба уюшмалари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ишлаб, хорижлик мижозларга ҳам ноёб эксклюзив махсус хизматлар таклиф этиб, тезкор суръатларда ривожланмоқда.

Саёҳат – унутилмас ва янги ҳиссиётлар денгизидир. Барча мумкин бўлган мавзулар ичида саёҳат қилиш рассом учун энг қийини бўлса, аксинча, журналист учун энг осонидир.

Тоғлардаги сойнинг тип-тиниқ жилғаларида ўз аксига маҳлиё бўлган ойдек, тунда осмондаги юлдузларнинг ҳайратланарли айлана ҳаракатидан қалбингиз илҳомланиб саёҳат завқидан ором олади.

Саёҳатсеварлар жуда яхши билишади, дунёда гўзал масканлар кўп. Саёҳат таъмини билган инсонлар ширин хотиралар учун маблағларини аяшмайди. Сабаби, пулни ишлаб, топиб қайтариш мумкин, аммо ҳаёт "идеал вақт"ни кутиб турмайди, биз қайта ҳозиргидек энергияга тўла бўлмаймиз.

Дубайга бориб Бурж Халифага, Париждаги Эйфель минорасига чиқиб томоша қилган-у, лекин она юртимиз Ўзбекистонда яшаб, ҳалигача қуш парвози баландлигидаги 40 йиллик гавҳар Тошкент телеминорасига чиқиб, бутун Тошкентни 360 даража айланган ҳолда, унинг бор гўзаллиги-ю,  телеминорага ўрнатилган иллюминацион ёритиш чироқлари билан пойтахтимизнинг тунги саловатини кўрмаганлар орамизда топилса керак...

Кузатишларимдан келиб чиқиб, шунга амин бўлдимки, аслида дам олиш саёҳатини ўз шаҳримизнинг илгари бормаган жойларини кашф қилишдан, яқин туман ёки қўшни вилоятларга кичик сафарлар уюштиришдан бошлаш мумкин, деган хулосага келдим. Чунки маҳаллий саёҳат нафақат бюджетли, балки руҳий жиҳатдан ҳам яқинроқдир.

Ҳаётимизда камида бир марта жамадонни йиғиш каби ҳаяжонли онга ҳамда ҳавода чарчаган соатларга чидамли тайёргарлик ила қўлимизда қимматбаҳо чиптани ушлаганча аэропортнинг кутиш залида бетоқатланиб, вақт гўёки секинлашгандек лаҳзаларни ҳаммамиз бошдан ўтказганмиз.  

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан ички туризмни ривожлантириш борасида кўплаб қонун ва фармонлар қабул қилинаётгани ҳам бу соҳа ривожига катта ҳисса қўшиши баробарида, яна кўпроқ ва сифатли ишлашга, ҳар бир сайёҳга масъулият билан хизмат кўрсатишга ундайди.

Ўтган вақт давомида сайёҳлик саноатлари фаолиятида юқори ўсишлар кузатилди. Ўзбекистон бўйлаб бу хизматдан фойдаланувчилар сони кўпайиб, юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Фарғона водийси ва бошқа тарихий шаҳарларига уюштириладиган қизиқарли, диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш тизимли йўлга қўйилиб, сайёҳлик компаниялари субъектлари фаолияти учун қулай шароит яратишга эришилмоқда.

Бугун меҳнат бозорида кескин рақобат ошиб бораётган бир пайтда даромадни ошириш, сифатли хизмат кўрсатиш, янги поғоналарни забт этиш, истеъмол бозорига харидоргир таклифлар билан чиқиш ҳар бир сайёҳлик агентлиги раҳбарининг улкан мақсадидир. Чунки, мижозларга тўғри йўлни кўрсатиш устувор вазифа. Бу орқали мижозлар орзулаган манзиллари томон қувонч билан ошиқиб кетадиган ва севиниб уйига қайтишига ёрдам бериб, минглаб кўнгилларни забт этишга эришилади.

Ҳар бир инсон ўз характери, қизиқиши ва мақсадига қараб, танлов эркинлиги принципига эга. Муҳими – сиз қайси тур орқали ҳаётингизга маъно қўшишингизга боғлиқ. Бу жараённи шу соҳа мутахассисларининг илғор тажрибаларига хос формулага солиб кўрсак: саёҳатни режалаштиришнинг марказида иккита устун туради. Саёҳат режаларини тузиш ва саёҳат “маршрут”ларини ишлаб чиқиш. Чунки ажойиб маршрутнинг калити мувозанатдир. Бу максимал даражада саёҳат эртакларингизни кўнгилдагидек ўтишида муҳим йўл харитасидир.

Саёҳат – фақат узоқ йўллардан иборат масофа эмас, бу – бошқа ҳаёт демакдир. Унда гўзал манзаралар, юксак тоғлар, улкан тўлқинларга эга денгизлар, экологик тоза маҳсулотлар, зумрад рангдаги кўл ва дарёлар, шаршаралар, асосийси табиатнинг ранг-баранг янгиликка очиқлиги мужассам.

Шу боис, яна ва яна ҳаётимизнинг нурли жабҳаси бўлган саёҳатга эҳтиёжимиз тобора ортиб бораверади. Шундай экан, бу соҳа вакилларининг ақл-у заковатидан умид қиламиз. Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар ишонамизки, янгидан-янги манзиллар томон йўл очади.

Мадина Зуфарова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўллар жим, аммо қалблар суҳбатда...