Сўнгги йилларда аҳоли сони йил сайин кўпайиб бораётган Ўзбекистон учун турар-жойларни кўпайтириш давр тақозоси бўлиб қолган эди. Айниқса, аҳолисининг сони жиҳатидан мегаполис даражасига етиб бораётган Тошкент шаҳрида турар-жой ва маиший биноларни кўпайтириш вақти ҳам етиб келган.

Мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда Янги Ўзбекистон даврида қурилишларга кенг йўл очилди. Ҳатто, аҳоли турар-жойларини қуриш учун давлат томонидан бир қанча имтиёзлар ҳам тақдим этилди. Натижада эса қурилишлар кўпайди. 

Аҳоли зичлашиб бораётган пойтахтимизда турар жойларга талаб ўзининг энг юқори нуқтасига етиб қолган, десак муболаға бўлмайди. Турар-жойларнинг қурилишига рухсат бўлмаган даврлар ҳам янги уй-жойларга талабнинг ошишига сабаб бўлган. Қурилишларга рухсат берилгач Тошкент шаҳрида биноларни барпо этиш шу даражада жадаллашдики, ҳатто, собиқ совет даврида қурилган кўп қаватли уйлар ўрталарида ҳам қуриш ишлари бошланди. Бу ўз-ўзидан аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Бу қурилишларни тартибга солиш учун бир қанча норма ва қонунлар ишлаб чиқариш заруратини ҳосил қилди. Қурилиш бўйича қонунлар қайта бошдан ёзилди. Ҳатто, қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш учун 2018 йил қурилиш вазирлиги ҳам ташкил этилиб, унга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги деган ном ҳам берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Низомда “Вазирлик Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади”, дейилган.

Шундан сўнг қурилиш соҳасида нималар ўзгарди? 

Сўнгги технологиялар асосида аниқроғи, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар орқали пойтахтимиздаги қурилишларни юқоридан кузатиб кўрамиз.

Йўлларнинг барчасини кўриб чиқишнинг имкони йўқ. Шу сабабли фақат Тошкент шаҳри ичида айлана ҳосил қилган Кичик халқа йўлининг атрофида қурилган бино ва иншоотларни куздан кечирсак.

Тошкент шаҳри барпо этилгандан буён мавжуд бўлган Кичик халқа йўлининг Чилонзор ҳудудидаги мана бу жойига тепадан қарасангиз ичкарига туртиб кирганига гувоҳ бўласиз. 

Сунъий йўлдошдан олинган манзарани яқинлаштириб кўрсангиз, Чилонзор метро тарафдан келган йўл атрофида аҳоли яшаш уйлари тугаши билан янги қурилган биноларни кўриш мумкин. Тасвирда янги бино йўл устига қурилгандек. Бино йўл четида қолдирилиши керак бўлган ҳудудларга ҳам дахл қилган ҳолда қурилган. Натижада эса каттагина трасса рўпара тарафга бироз сурилишга мажбур бўлган. 

Мазкур йўлнинг Чўпонота кўчаси билан кесишмасида ҳам янги қурилган турар-жойнинг катта трасса йўлига тақаб қурилганига гувоҳ бўламиз. Ушбу кўп қаватли турар-жой биноси қурилишда трасса атрофидаги йўлак ва яшил зоналар учун қолдирилиши керак бўлган жойлар ҳам йўқолиб қолган. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида қурилишларни автомобиллар шовқини ва чиқинди газларидан сақлаш учун йўл ёқалаб камида 10 метр кенгликдаги дарахтзор яратилиши белгиланган.

Халқа йўл бўйлаб юришда давом этсангиз, Қушбеги маҳалласи томондан бошланган кўп қаватли уйлар билан трасса йўл оралиғидаги шаҳарсозлик норма ва қоидаларига асосан қолдирилган пиёдалар йўлакчаси ва яшил ҳудудлар янги қурилган бинога етиб келиши билан тугайди. Бу ерда ҳам автосалон биноси норма ва қоидани бузиб қўйганини кўришимиз мумкин. Бир замонлар пиёдалар юриши учун қурилган йўлак ва дарахтзор мана шу янги бинога келганда тугаган.

Кичик халқа йўлнинг Бобур кўчаси билан кесишмасига яқинлашиш билан яна бир янги қурилган бино трасса йўлига тақаб қурилганига гувоҳ бўласиз. Бино йўлга шунчалик яқин қурилганки, бинога келадиганлар учун машина қўйишга ҳам жой қолмаган. Бино серқатнов йўлнинг бурилиш нуқтасида жойлашганлиги боис транспорт ҳаракатига ҳам халақит қилмайди, деб бўлмайди. 

Янги қурилаётган бинолар халққа хизмат қилаётган йўлларимизга дахл қилмаслиги лозим. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳам шу талабларни қўяди. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида қурилишларни автомобиллар шовқини ва чиқинди газларидан сақлаш учун йўл ёқалаб камида 10 метр кенгликдаги дарахтзор яратилиши камида 2 метр йўлак бўлиши белгиланган.

Қурилишларни нормаларда белгиланган масофада қуриш бинонинг кейинги фаолияти учун ҳам аҳамиятлилиги кўпчиликка аён. Мисол учун, пойтахт билан Янги Тошкент шаҳрини боғлайдиган асосий йўлнинг Махтумқули кўчасида жойлашган яна бир бино бор. Ўзбекистонда ягона уч қаватли кўприкнинг биқинида жойлашган бу бино савдо дўконлари учун махсус қурилган. Йўл билан бино оралиғида масофа қолдирилмаганлиги сабабли дўконга киришни истаганлар учун тўхташ жойи мавжуд эмас. Дўкон олдида тўхташ эса машиналар серқатнов бўлган йўлда тирбандликларни ҳосил қилади.

Нафақат пойтахтда, балки бутун Ўзбекистон йўлларида машиналар қатнови ортиб бораётган айни даврда Президентимиз йўлларни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. Янги Тошкент шаҳрининг қурилишини ҳам пойтахтдаги тиқилинч ва тирбандликларга ечим сифатида қарашимиз лозим.

Яна бир мисол, ўтган йили Тошкент шаҳрининг Катта халқа йўлидаги Темур Малик кўчасини кенгайтириш учун йўл қайта қурилди. Атрофидаги аҳолини кўчириш учун эса ҳар бир сотих ер учун 57 минг доллардан компенсация тўланган. Бир томонда йўлларни кенгайтиришга бюджетдан салмоқлигина маблағ сарфланаётган бўлса, бир томонда йўллар ҳудудига дахл қиладиган қурилишлар бўлаётгани кўпгина саволларни туғдирмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг энг Олий мақсади – халқ фаровонлиги ҳисобланади. Шундай экан, халқ ҳаққи бўлмиш йўлларга ҳеч кимнинг дахл қилишга ҳаққи йўқ. Шу йўлларда бугун машиналар қатнови меъёридадир балки, аммо, мегаполис шаҳарга айланиб бораётган Тошкентда келажакда машиналар сони ва қатнови янада ошиши тахмин эмас, аксинча факт. Шундай экан бугундан асосий йўллар атрофига қурилаётган қурилишлар шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида қурилишни жиддий назоратга олиш замон талаби бўлиб қолмоқда.

Юқорида келтирилган фактлар юзасидан мутасаддилар, айниқса, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур масалага жиддий эътибор қаратади, деган умиддамиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vw6-lEIQr88" title="Yo‘llar xalqning haqqi, unga daxl qilishga hech kimning haqqi yo‘q" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шерали Отабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўллар халқнинг ҳақи, унга дахл қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ (+видео)