Ёлғиз аёлга уй қуриб берилмоқда
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи Шукуфа Одилова олти йилдан буён турли бўш биноларда яшаб келаётган эди. Унгача ҳам ижарада турган.
У туман ҳокимига уй-жойга муҳтожлиги, турмуш шароити оғирлиги юзасидан мурожаат қилган эди. Унинг оилавий шароити ўрганилиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасидан пул ажратилди ва ҳашар йўли билан унга уй қуриб бериладиган бўлди.


Туман ҳокими Самад Ҳасанов ва туман сектор раҳбарлари қурилиш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга ишни пишиқ ва сифатли амалга ошириш, қиш мавсуми келгунча қурилиш ишларини якунлаш юзасидан топшириқ берди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА