ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, бирор бир манзилга етиб бориш учун деярли барчамиз ҳар куни жамоат транспортидан фойдаланамиз. Узоғимиз яқин, оғиримиз енгил бўлади. Бунда албатта, ҳар кунлик ҳамроҳимиз, бизни манзил сари элтувчи ҳайдовчию, янаям яқинроғи чиптачи бўлади. Ушбу соҳа вакиллари ҳақида гап кетганида, доим бир меҳрибон чиптачи аёл ёдимга келади.
Бундан бир неча йил аввал, эрталабки уй юмушлари билан шошиб, ишга кетишда ҳамёнимни уйда унутиб қолдирибман. Буни автобусда, метрога етай деб қолганимда билдим. Бундай вазиятга биринчи бор тушишим сабабми, нима қилишимни билмай эсанкираб қолдим. Чиптачи аёл ёнимга келганида минг бир хижолат билан аёлга вазиятимни тушунтирдим. Ҳаёлимда эса чиптачининг йўловчилар ёнида мени мулзам қилиши, айланарди холос. Лекин, аксинча чиптачи аёл мени эшитиб, вазиятимни тўғри тушунди. Яна эътиборлиси, кейинги транспортга чиқишим ва уйга қайтишим учун ҳам қўлимга пул тутқазди. 

[gallery-6220]

Бугунги кунда  “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига қарашли автобус паркларида 570 дан зиёд чиптачи аёл меҳнат қилмоқда. Улар ҳали тонг отиб улгурмай йўловчилар хизматига шай. Хоҳ совуқ, хоҳ иссиқ кунда, ҳар хил кайфиятдаги йўловчилар қуршовида, доим тик оёқда уларни кўриб ўрганганмиз. 
Чиптачи опаларнинг меҳнатини ҳар қанча эътироф этсак, ҳар қанча қадрласак шунча кам.    
  
Камола Юсупова, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўлдаги ҳамроҳимиз – чиптачи опалар