Йўллар мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи саналади. Қолаверса, йўллар инфратузилмаси Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш билан бир қаторда туризмни жадал ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Наманганда Республика Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда қўмита раисиннинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нилуфар Жумаева, Наманган вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нурматов йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Бугунги кунда вилоятда 14 минг километр автомобиль йўллари мавжуд. Уларни сақлашга 14 та тизим корхонаси масъул бўлиб, 1 минг 191 нафар ишчи-хизматчи жалб қилинган.

– Йўл корхоналаримиз тасарруфида 125 та автотранспорт воситаси, 205 та машина-механизм ҳамда 16 та асфальт-бетон қориштириш ва 8 та тош майдалаш-саралаш ускунаси бор, – дейди Наманган вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нурматов. – Ўтган 2023 йилда жами 836 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, шаҳар ва туманлардаги 932 километр масофадаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди. Поп ва Чуст туманларида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивларида 3,1 миллиард сўм ҳисобидан 3 километрлик йўллар қурилди.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 25-26 март кунлари Наманганга ташрифи чоғида вилоятни пойтахтимиз билан боғлашда муҳим ўрин тутадиган катта магистрал  – Наманган–Поп–Пунгон автомобиль йўлида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда 2024-2028 йилларга мўлжалланган кенг кўламли ободонлаштириш ва йўл қурилиш ишлари амалга оширилиши айтилди.

Тизим фаолиятида маҳаллалар ҳамда ижтимоий объектлардаги муаммоларни бартараф этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг амалдаги исботини биргина “Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш” ҳамда “Ташаббусли бюджет” дастурлари ижроси доирасида вилоятда 214,1 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 335,9 километрлик ички йўллар таъмирлангани мисолида кўриш мумкин. Қолаверса, маҳаллаларда амалга ошириладиган чора-тадбирларга қўшимча 123 миллиард сўм ажратилиши натижасида 174,4 километр автомобиль йўллари таъмирланди.  

Йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ҳамда фуқароларнинг тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида 4,2 минг донадан ортиқ замонавий йўл белгилари, ахборот паннолари қўйилди. Энг зарур бўлган гавжум жойларга 7 дона светофор ва 6,2 километр йўл тўсиқлари ўрнатилди. Аҳоли пунктларида пиёдалар учун 6 километр юриш ва велосипед йўлаклари қурилди.

Жорий йилнинг январь ва февраль ойларида йўл хўжалигида жами 91,7 миллиард сўм ўзлаштирилди ва 67,8 километр автомобиль йўллари таъмирланди. Умумфойдаланишдаги йўлларни техник соз ҳолда сақлаш мақсадида 62,1 миллиард сўмлик иш бажарилиб, 48,6 километр автомобиль йўллари таъмирланди.  

Дастурдан ташқари 19,2 километр тупроқ йўлларга шағал тўкилди. Кўприкларда 1,4 миллиард сўмлик реконструкция ишлари бажарилди. Вилоятдаги мавжуд учта асфальт заводида кунига 3,5 минг тонна қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йўлларга йўналтирилмоқда.

Матбуот анжуманида журналистлар ва ижтимоий тармоқлар фаоллари томонидан вилоятда йўл хўжалигида салмоқли ишлар қилинганига қарамай, соҳада ўз ечимини кутиб турган муаммолар, айниқса, қишлоқ жойларида таъмирталаб йўллар ҳамон борлиги танқид остига олинди. Мутасаддилар билдирилган мулоҳазалар эътиборга олиниши ҳамда босқичма-босқич ҳал этиш чоралари кўрилишини таъкидлашди.  

Тадбирда ОАВ ходимлари вилоятдаги мавжуд муаммолар, ҳал этилиши лозим бўлган масалаларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл хўжалиги мавзусида матбуот анжумани ўтказилди