Мамлакатимиз иқтисодиётининг ўсишида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, барча соҳалар қатори ушбу йўналишда ҳам катта ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 16 июлдаги “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар ривожида муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётир.

Маълумотларга кўра, 2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури доирасида 4 минг километрдан зиёд хўжаликлараро автомобиль йўллари таъмирланган. 265 километр умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қайта қурилган.

«Тошкент-Термиз», «Самарқанд-Бухоро-Олот», «Ғузор-Бухоро-Қўнғирот-Бейнау», «Тошкент-Чимён-Чорвоқ дам олиш зонаси» транспорт йўлларида комплекс реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, Тошкент, Нукус, Бухоро шаҳарларида мураккаб транспорт чорраҳалари ҳамда аҳоли пунктларини айланиб ўтиш йўллари барпо этилди.

ЎзА мухбирининг Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори ўринбосари Абдунаби ҲИММАТОВ билан суҳбати юртимиз йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари ва унда ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида бўлди.

– Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бугуннинг энг муҳим масаласига айланмоқда, – дейди А.Ҳимматов. – Негаки, бутун дунёга ўз эшигини очаётган ва имкониятларини намоён этаётган Ўзбекистонда замон талаблари даражасидаги йўлларни қуриш тақозо этилади.

Президентимизнинг алоҳида эътибори йўл-транспорт инфратузилма тизимини такомиллаштиришга қаратилганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси йўл-транспорт соҳасидаги 30 дан ортиқ халқаро конвенция, шартнома ва келишув аъзоси, шунингдек, халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро транспорт тизимига миллий транспорт коммуникацияларини такомиллаштириш ва интеграция қилиш бўйича дастурларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. Республикамиз ҳудудидан 20 дан ортиқ халқаро транспорт йўналишлари ўтади.

– Бугунги кунда Ўзбекистонда халқаро транспорт коридорларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

– Мамлакатимиз йўл-транспорт сиёсатининг асосий мақсади халқаро транспорт коммуникацияларига интеграция қилиш, ташқи савдо ва транзит юкларини ташиш учун самарали халқаро йўналишларни ривожлантириш, йўл-транспорт комплексини модернизация қилиш ва транзит потенциалини оширишдир. Шунингдек, реконструкция қилинган йўл мамлакатимиз ички ва ташқи савдоси ошишига ўз ҳиссасини қўшади ҳамда қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни янада яхшилайди.

Мамлакатимизда бугунги кунда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 42 минг 869 километрни ташкил этиб, шундан 3 минг 993 километри халқаро, 14 минг 203 километри давлат, 24 минг 673 километри маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ҳисобланади.

Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини замонавий талабларга мослаштириш ва техник параметрларни ошириш борасида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, амалга ошириладиган лойиҳаларда асосий эътибор цементобетон қопламали йўллар қуриш, автомобиллар қайрилиб олиш жойларини ер усти ёки остидан ўтказиш, йўл ва кўприклар ҳамда транспорт ечимларини мукаммал лойиҳалаш ҳисобига халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларда ҳаракатланишда хавфсизлик ва қулайликни оширишга қаратилмоқда.

Қўмитамиз томонидан 2008-2019 йилларда республикамизда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 516 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, 406 километр 4 тасмали, йўл қопламасини кўтариш қуввати 8 тоннадан 13 тоннагача бўлган автомобиль йўллари қурилиб, фойдаланишга топширилган. Мазкур йўллар маҳаллий, халқаро юклар ва транзитни таъминлашда ўз жозибдорлигига эга бўлмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил  10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ҳамда техникалар харид қилиш манзилли дастури тасдиқланди. Натижада йўл-транспорт инфратузилмаси янада ривожланмоқда, янгиланмоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилиниши распублика йўл қурилиши соҳасида янгича ёндашув бўлаётганлигидан далолат беради.

Мазкур фармонда йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, йўл қурилишига инновацияларни кенг жорий этиш мақсад қилиб қўйилган.

– Умуман, йўл қурилиши давлат бюджети  билан бир қаторда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилади. Шу маънода, мамлакатимизда ташқи қарз ҳисобидан нечта лойиҳа амалга оширилмоқда?  

– Албатта, бундай йирик лойиҳалар учун ички ва ташқи имкониятдан фойдаланиш барча мамлакатлар амалиётида кузатилади. Бизда ҳам бу амалиёт мавжуд.

Айни кунларда қўмита томонидан халқаро молия институтлари билан биргаликда умумий қиймати 1 миллиард 199,6 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилда жами 154 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, биринчи лойиҳа Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш. 3-Фаза” кўп траншли молиялаштириш дастури лойиҳасига асосан А-380 “Ғузор-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 километр  қисмини реконструкция қилишдир. Мазкур лойиҳа 2023 йилда қуриб битказилади. Реконструкция қилинадиган автомобиль йўли Бухоро вилоятининг Ромитон, Пешку, Бухоро ва Жондор туманлари ҳудудларидан ўтади.

Иккинчиси, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 116-190 километр қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида тежаб қолинган маблағлар эвазига ушбу йўлнинг 173-176 километр қисмини реконструкция қилиш. Учинчиси, Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1395-1400 километр ва 1410-1426 километр  қисмларини реконструкция қилиш. Тўртинчиси, “Маҳаллий аҳамиятдаги минтақавий ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш” лойиҳаларидир.

Шунингдек, бешинчи лойиҳа “Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “4Р87 “Ғузор-Чим-Кўкдала” автомобиль йўлининг 38-73 километр қисмидаги 35 километр узунликдаги автомобиль йўлини 2 тасмали асфальтбетон қопламадан 4 тасмали асфальтбетон қопламали автомобиль йўлига ўтказиш. Олтинчи лойиҳа, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) иштирокида “А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 150-228 километр қисмини реконструкция қилиш ва еттинчи лойиҳа А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 964-1204 километр қисмларини цементбетон қопламаси билан реконструкция қилишдир. Айни кунларда мазкур лойиҳалар асосида барча ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

– Жорий йилда ушбу етти лойиҳадан қайси бири фойдаланишга топширилади?

– Ҳозир А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг "116-190 километр қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида тежаб қолинган маблағлар эвазига ушбу йўлнинг 173-176 километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси бўйича ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг баланд тоғли довон қисми халқаро стандарт талабларига жавоб берадиган ягона техник параметрларга етказилиб, реконструкция ишлари 2021 йил август ойига қадар якунланади.

Ҳозирги кунда цементбетон қопламанинг юқори сифатини таъминлаш мақсадида замонавий йўл қурилиш техникалари, Германия ва Корея Республикасидан малакали мутахассислар жалб қилинган. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш доирасида "Evrascon"  пудратчи компанияси томонидан реконструкция ишларини амалга оширишда микрофюрфейсинг инновацион технологияси қўлланилмоқда.

Бажариладиган ишлар сифатини таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари устидан техник назоратни Корея Республикасининг «Sambo Engineering Co., Ltd.» халқаро консалтинг компанияси амалга оширмоқда.

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 173-176 километр қисми фойдаланишга топширилгандан сўнг Қамчиқ довонидан ўтувчи йўлнинг 100 километр қисмида интеллектуал транспорт тизими (ITS) жорий этилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида транспорт воситалари оқими, об-ҳаво шароити ва йўл ҳаракати хавфсизлигини реал вақт режимида бошқариш ва мониторинг қилиш имконияти яратилади.

А-373 автомобиль йўли республика иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиб, у қўшни Қирғизистон Республикаси орқали Хитой Халқ Республикаси ҳамда Тинч океани мамлакатларига чиқиш имконини яратади. Мазкур объект 2021 йилнинг август ойига қадар фойдаланишга топширилади.

Жорий йил фойдаланишга топширадиган лойиҳамиздан яна бири – “4Р87 “Ғузор-Чим-Кўкдала” автомобиль йўлининг 38-73 километр қисмидаги 35 километр узунликдаги автомобиль йўлини 2 тасмали асфальтбетон қопламадан 4 тасмали асфальтбетон қопламали автомобиль йўлига ўтказиш лойиҳасидир.

Мазкур лойиҳанинг умумий киймати 113,6 миллион долларни ташкил этади. Бунда Саудия тараққиёт жамғармаси ҳиссаси 30 миллион доллар ҳамда Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ҳиссаси 21 миллион доллар ва  Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси 62,6 миллион доллар эквиваленти миқдорида белгиланган.

Бошқа лойиҳалар ҳам белгиланган муддатда ишга туширилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида халқаро компаниялар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш бўйича 220 дан ортиқ махсус техника ва транспорт воситаларини кўчириш чоралари кўрилмоқда.

– Йўл-транспорт  соҳасига йўналтирилган ташқи қарз маблағи қай даражада ўзини оқлайди? Лойиҳалар учун ажратилган ташқи қарз тўловлари қай тартибда ва қанча муддатда қайтарилиши белгиланган?

– Ҳар йили мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда давлат қарзини бошқаришга концептуал ёндашилмоқда ва ўрта муддатли стратегияга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат қарзини бошқариш тизимининг халқаро андозалар асосида такомиллашуви натижасида жалб қилинган инвестиция маблағлари ва лойиҳаларни самарали бошқариш ва натижадорликка эришилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси йўл қурилиши соҳасида Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия тараққиёт жамғармаси (СТЖ) ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (ҚАИТЖ), Жаҳон банки гуруҳининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси каби халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда. 2020 йилдан бошлаб Осиё инфратузилма ва инвестициялар банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банклари инвестиция маблағини йўл қурилишини молиялаштиришга йўналтириш истагини билдирди.

Лойиҳалар учун ажратилган ташқи қарз тўловлари тартиби ва муддати тўғрисида тўхталиб, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 964-1204 километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси мисолида оладиган бўлсак, ОТБ томонидан ажратилган маблағ 274,2 миллион долларни ташкил қилади. Бунда инвестиция маблағини қайтариш муддати 24 йил бўлган 248,2 миллион доллар миқдоридаги оддий капитал маблағи ва 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган қайтариш муддати 24 йил бўлган 26 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли маблағни ташкил қилади.

Тўловларни амалга ошириш муддати бир йилда икки марта белгиланган бўлиб, фоиз ставкаси 6 ой LIBOR+0,5 фоиз йиллик тўловдан иборат.

Мазкур лойиҳада Ўзбекистон Республикасининг улуши 109,2 миллион долларни ташкил қилади ва ушбу солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришдан иборат. Барча лойиҳалар бўйича ҳам халқаро молия институтлари билан имзоланган қарз битими 20 йилдан 30 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар амалга оширилиши ижобий натижа беради. Фуқароларимиз хавфсизлиги ва товар-моддий бойликларнинг жойларга зарарсиз етказилиши ва халқаро транзит имкониятлари ошишига иқтисодиётнинг асосий аортаси бўлиб хизмат қилишига ишонч билан қараймиз. Йўл қурилишига сарфланган инвестиция маблағлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамжамиятдаги ижобий натижалари ва макроиқтисодий барқарорликка олиб бориши шубҳасиздир.

ЎзА мухбири  Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл қурилиши – иқтисодиётнинг асосий аортаси