Нурафшон шаҳрида Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб мазкур қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Нилуфар Жумаева, Тошкент вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Бекмирзаев ҳудуд бўйича мавжуд умумфойдаланувдаги йўллар ва уларни қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгуси  режалар ҳақида  маълумот  берди.  

Қайд этилганидек, вилоятда жами 13 минг 655 километр автомобиль йўллари мавжуд. Шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 4 минг 45 километрни, ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари 9 минг 610 километрни ташкил этади. Бироқ уларнинг 34,5 фоизи таъмирталаб ҳолда. Ўтган даврда бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар томонидан туман-шаҳарлардаги 935,9 километр ички йўллар ва 5 та кўприк таъмирланди. 

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилган 285,3 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан 560,5 километр ички кўчалар таъмирланди. Шу пайтгача “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 181,4 километр ички кўчалар соз ҳолга келтирилди. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 51,4 километр ички кўчаларга шағал ётқизилди. 

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар ўртага ташланди. Хусусан, охирги пайтларда юк машиналарининг меъёрдан ортиқ юк ташиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиб кетгани айрим йўлларни яроқсиз ҳолатга олиб келмоқда. Шу билан бирга, йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракат тиғизлиги ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Шу каби омилларни белгиланган тартибда бартараф этиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.  

– Тошкент вилояти йўлларида юк автомобиллари учун махсус кўчма назорат тарозилари ишга туширилди, – дейди вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи  Жаҳонгир Бекмирзаев. – Ҳудудларда борган сари қурилиш жараёнлари жадаллашиши сабабли юк машиналар  қатнови ортмоқда. Кузатувларимиз давомида амалдаги талабларга риоя  қилмаётган ҳайдовчилар жуда кўп экани аниқланди. Бу ҳолат ҳам йўлларимизнинг таъмирталаб аҳволга келишига сабаб бўляпти.  

Матбуот анжуманида йўл соҳаси  тизимини янада ривожлантириш борасида  келгусидаги  режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.  

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл қурилиши бўйича матбуот анжумани