Ижтимоий тармоқларда йўл-патруль хизмати ходимлари билан боғлиқ  кўплаб ҳолатларга постлар ва изоҳларни кўриш мумкин.

Уларда асосан соҳа ходимларининг муомаласи, нотўғри хатти-ҳаракатига муносабат билдирилади.  Жиноят ишлари бўйича Пскент тумани судининг  Митан маҳалла фуқаролар йиғини биносида  очиқ сайёр суд  шаклида ўтган  мажлисида эса, аксинча  ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахснинг жиноят иши кўриб чиқилди. 

Жараёнда Жиноят кодекснинг 1-қисми билан айбланган A. исмли шахснинг жиноят иши муҳокама этилди. 

А. исмли шахс шу йил октябрь ойида “Ваз-2106” русумли  автомашинани Ўртачирчиқ тумани Қумовул маҳалласи ҳудудида бошқариб ҳаракатланиб келаётган вақтида, ИИБ ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. 

Текширув жараёнида ҳайдовчи А. исмли шахс спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда бошқарганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фуқаро А. исмли шахс қоидабузарлигини енгилроқ қоидабузарликка алмаштириб, автомашинасини жарима майдончасидан олиб чиқиб кетиши эвазига  масъулга 350 АҚШ доллари таклиф қилиб, пора эвазига ҳал қилиб беришини сўраган. 

У Тошкент-Бекобод автомобиль йўлининг Пскент тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида жойлашган ЙПХ маскани отряд командири Б. исмли шахснинг хизмат хонасида 210 АҚШ доллари ҳамда 1,4 миллион сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

А. исмли шахс ичиб рулга ўтиргани бир хато бўлса, ўз айбини ёпиш учун  пора бериб, иккинчи хатони келтириб чиқарди. Ёки  қош қўяман, деб кўз чиқарди, деганлари шу бўлса керак. 

Олий суд пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида “судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратишлари лозим”лиги, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги, 16-бандида “Жарима тариқасидаги жазони тайинлаш ва миқдорини белгилашда суд, одатда, унинг амалда тўлана олиниши имкониятидан келиб чиқиши лозим. 

Бунда, чунончи, судланувчининг моддий аҳволи, шунингдек қарамоғида вояга етмаган фарзандлари, кекса ота-онаси борлиги ва ҳоказолар инобатга олиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Суд, судланувчи А. исмли шахсга жазо тури ва меъёрини белгилашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек, унинг шахсини, оилавий ва моддий шароити оғирлигини, қарамоғида онаси борлигини, ҳозирда вақтинча ишламаслигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини ҳамда бошқа жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олинди. 

Унга нисбатан у айбланаётган модда санкциясида назарда тутилган  базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида 11 миллион 150 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Шу билан бирга  суднинг ҳукмида пора предмети ҳисобланган 210 АҚШ доллари ҳамда 1,4 миллион сўм пул давлат фойдасига мусодара қилинди.

                            А.Машарипов, 

Жиноят ишлари бўйича 

Пскент тумани судининг раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл-патруль хизмати ходимига пора берган шахсга суд ҳукми ўқилди