Республикада транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари асосан йўл инфратузилмасидаги жиддий муаммолар туфайли содир бўлаётганлиги сир эмас. Умуман республикада йўлларнинг неча фоизи талабга жавоб бермайди?

Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Бекмурод Абдуллаев мазкур савол юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.  

– Жорий йил ўн ойи давомида 7 минг 636 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган, – дейди ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев. – Шундан 1 минг 931 таси ўлим билан якун топган. Айнан йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмагани оқибатида 3 минг 980 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Айнан мазкур сабаб транспорт ҳодисаларининг 52 фоизини ташкил этади.  

Бу каби ҳолатлар асосан пиёдалар ўтиш йўлагининг тўғри ташкил этилмагани, велойўлакларнинг мавжуд эмаслиги, йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмагани, йўлларнинг ёритилмагани, пиёдалар ҳаракатини чекловчи тўсиқлар ўрнатилмагани ҳамда йўлнинг ўтказувчанлиги транспорт оқимига мослаштирмагани каби сабаблар туфайли юзага келган. Кўпгина ҳудудларда ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаган.  

Шунингдек, айнан инсон омили билан боғлиқ 3 минг 656 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунда ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя этмаслиги, ҳайдовчининг тажрибасизлиги, пиёдаларга йўл бермаслик,  светофор ва йўл белгиларига риоя қилмаслик каби ҳолатлар ҳам сабаб бўлган. Афсуски, бирорта йўл транспорт ҳодисаси ё жароҳатсиз ёки ўлим ҳолатларисиз тугамаган.  

Бугун йўл инфратузилмасидаги камчиликларни бартараф этиш хусусида ҳар бир вилоятда алоҳида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган.  Тизимдаги жиддий муаммолар комплекс равишда ўрганилмоқда. Илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чоралар ишлаб чиқилиши борасида тегишли  йўналишлар  белгилаб олинган. Хусусан, ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ҳамда вояга етмаганлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Республикада йўловчиларни ва юкларни автотранспорт воситаларида ташиш тизими такомиллаштирилмоқда.  

Алоҳида қайд этиш лозимки, йўлларда баъзи “эркатой”лар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларга чек қўйиш учун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича замонавий иш услублари ва инсон омилини чекловчи рақамли технологиялар жорий этиш талаб этилади.    

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунига кўра, ички ишлар органлари ўз фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади.  

Қачонки биз фаолиятимизга қаратилган танқидларни тўғри қабул қилсак, тўғри реакция билдира олсак, мавжуд муаммоларни бартараф эта олишимиз мумкин. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси  фаолиятида ҳам камчиликлар етарлича. Тўғри, жамоатчилик билан мулоқотимиз бор. Аммо барибир кўриб турганингиздек, танқидлар қуршовидамиз.  

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, биз жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг танқидидан қўрқиб яшайдиган бўлсак, соҳада ўсиш бўлмайди. Умумий фаолиятимизга баҳони сиз беринг. Марҳамат, саволларга кўмиб ташланг, айбимиз бўлса “саваланг”! Чунки биз халқ билангина тўлиқ шакллана оламиз. Ютуқлар ўзимизники. Аммо бу билан мақтана олмаймиз. Қачонки соҳада ўлимсиз натижаларга эриша олсаккина, мен шу натижани ютуқ деб қабул қила оламан.    

ЎзА мухбири  

Муҳайё Тошқораева  

суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмагани оқибатида 4 мингга яқин йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган