Йўл ҳаракати хавфсизлигига тизимли ёндашув
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг Автонақлиёт цехи (кейинги ўринларда – АНЦ) томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигининг асосий кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни таъминлаш, йўл -транспорт ҳодисалари хавфини камайтириш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, белгиланган тартибда йўналишга қўйилган (йўналишдан қайтаётган) транспорт воситасини(ТВ)нинг техник ҳолатини мақсадли текшириш ўтказилди.

Заводда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқиш доирасида рақамли бошқарув воситалари фаол жорий этилмоқда. Улардан бири – транспорт воситаларини мониторинг қилиш тизими. Корхонанинг барча транспорт воситалари таҳлил ва ҳисобот бериш учун керакли маълумотлар (тезлик, йўналиш ва ҳ.к.) ни узатувчи GPS-навигацияси билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, корхонанинг АНЦ жамоасида, вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси(ВЙҲХБ) мутахассисларини жалб қилган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисалари сабаблари ҳақида батафсил айтиб ўтилган бахтсиз ҳодисалар ҳолати тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилади.

Ўз навбатида, автотранспортда йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи завод АТЦ ходимларининг билими, малака даражаси ва касбга лойиқлиги уларнинг малакасини ошириш орқали аниқланади.
Корхона цехида зарур мебель, асбоб-ускуналар, техник ва кўргазмали ўқув қуроллари: стендлар, плакатлар ва бошқалар билан жиҳозланган ўқув хоналари ажратилган.

Бухоро НҚИЗда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими истеъмолчиларга нефть маҳсулотларини хавфсиз, муаммосиз ва узлуксиз етказиб беришнинг зарур элементи ҳисобланади.
Зариф Комилов,ЎзА