Олтиариқдан Риштон томон юрсангиз, йўл бўйида анчайин катта майдонга қуёш панеллари қўйилганини кўрасиз. Бу “MY GARDEN” фермер хўжалиги ҳудудида эди. Ҳам моҳир боғбон, ҳам тадбиркор Адҳамжон Абдураҳмонов ҳам шу ерда, ишчилари билан ниманидир муҳокама қилаётган экан. Биз тўхтаб фермерни суҳбатга тортдик. Қуёш панеллари ўрнатилиши тарихи ва қизиқиши сабабини сўрадик.

– Катта имтиёзлар яратилди. Бу – кредитлар, биз ишлаб чиқарган ортиқча электр энергияни сотиб олиш, ер солиғидан озод қилиш ва бошқа имтиёзлар ҳам бор.

Ўтган йили уйимга 20 кВтт.соатли қуёш панели ўрнатиб бир йил мобайнида синаб кўрдим. Оиламиз бюджетига қанча фойда қолганини аниқладим. Қуёш панели фойда келтиришига ишонч ҳосил қилганимдан сўнг фермер хўжалигининг совуқхонаси учун қуёш энергияси ишлаб чиқариш станцияси қуришга қарор қилдим. Чунки унга бир ойда ўртача 100 миллион сўмлик электр сарфланади.

Адҳамжон аканинг боғлари Олтиариқда тилга тушган. Сара кўчат, серҳосил нав, бенуқсон мевалар...

– Фермер хўжалигимизда 70 гектар боғ бор. Асосан тошлиқ ва адир ерларда. Сув таъминотида муаммолар бор. Шунинг учун 6 та тик қудуқ қазиб сув чиқарганман. Агар рухсат беришса, ҳар бир дренажга 100 кВтт соатлидан қуёш панеллари ўрнатган бўлардим. Унинг 40 кВтт.и сув чиқариш учун насосларга ишлатилади. Қолган 60 кВтт.ни сотиш ёки шу атрофдаги эҳтиёж учун сарфлаш мумкин. Агар шундай қилсак, сув чиқариш текинга бўлиб, тағин сарфланиши лозим бўлган маблағнинг 20-30 фоизи миқдорида даромад олиш ҳам мумкин.  

Фермер ва тадбиркор албатта ҳамиша пировард натижани ўйлайди. Масалан, Адҳамжон ака бунинг учун агроном, муҳандис, менежер каби ихтисосликларни ўзлаштирган. Шунинг учун боғларида тупроқ серунум, сув эса бетон ариқ ва лотоклардан оқади.

– 16 гектар ер майдонини аукцион орқали сотиб олганимга 3 йил бўлди.  Биринчи йили ерни текисладим, шўрини ювдим, кейин 5000 машинада тупроқ олиб келиб аралаштирдим. Ўша йилиёқ мева кўрсатди. 200 миллион сўм даромад олдим. Бу йил эса 100 тоннага яқин мева беришини ҳисоб-китоб қилдик. У интенсив усулда бўлганлиги учун тез ва мўл ҳосилга кирмоқда. Сувни тежаш учун лотоклар қилинган. Тик қудуқдан сувни ҳовузда бир муддат сақлаб иссиқлик ҳароратини кўтаргачгина суғоришга йўналтирилади.  

Мевани мавсумида сотсангиз бир нарх, яна бир муддат музхонада сақлаб туриб сотсангиз яна бир нарх. Адҳамжон ака иккинчи йўлни танлаган. 2 минг тонналик совуқхонаси бор. Аммо унга шунча кўп электр қуввати керакки... Тадбиркор ўзи Хитойдан қуёш панеллари олиб келиб хўжалик ҳудудига ўрнатди. Энди...

– Ҳозир бир кунда 1 миллион сўмлик электр қувватини сотишим мумкин. Аввалига музхонага, тик қудуқларга, ёритиш эҳтиёжларига ўзим ишлаб чиқарган электр энергия сарфланади. Унга 400 кВтт соат керак. 1000 кВтт. соатли қуёш энергияси ишлаб чиқариш станциясининг ортиқча қувватини шу атрофдаги маҳалла аҳолисига сотяпмиз. Шундай қилиб совуқхона электр энергия билан текинга таъминланяпти ҳамда қуёш панели ишлаб чиқарган ортиқча энергияни сотиб даромад ҳам кўряпмиз. Муҳтарам президентимиз қабул қилган ҳар бир қарор ва фармонни ўқиб мағзини чақса ва амалиётда қўлласа мен каби фойда кўради.  

Аслида, бюрократик сансалорликлар ҳам йўқ эмас. Дастлаб лойиҳа керак, турли идоралар розилигини олиш зарур...

– Ҳамма нарсанинг қийинчилиги бор, тўсиқлари ҳам бўлади. Биз уларни енгиб ўтдик. Қийналган жойимиз шундаки, дастлаб бизга 500 кВтт.соатли қуёш станцияси учун рухсат беришди, холос. Ҳолбуки, мен 1000 кВтт соат қувватга эга қуёш панелларини Хитойдан олиб келган эдим. Кейин яна 500 кВтт.соатга рухсат беришди. Ҳозир яна 200 кВтт.ли қуёш панели ўрнатишга жойимиз бор. Аммо унга рухсат беришмаяпти. Монополистлар билан курашиб энергия бозорига кириб бориш ҳам осон эмас.  

Бундан бир неча йил аввал Олтиариқ – Риштон оралиғидаги 20 чақиримлик йўлнинг икки ёни қир- адир эди. Энди бу ерда боғлар, иссиқхона-ю, музлатгичлар, логистик марказларни кўрасиз. Аммо ҳали қишлоқ хўжалигига яроқсиз майдонлар, қуриган ёки эски боғлар ҳам бор.

– Менинг таклифим – шу ердаги қир-адирларга қуёш панеллари ўрнатиб ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш лозим.

– Қаранг, биздан аҳолига сотилаётган нархдан электр энергияни 20 фоиз қимматига олмоқда давлат. Мақсад тадбиркорни ҳимоя қилиш. Шунинг учун ҳар бир фермер, ҳар бир тадбиркор сув чиқарадиган тик қудуқлар, зах сувларни тортиб олувчи насослар... ҳаммасига қуёш панели ўрнатишни тавсия қилар эдим.  

Йўл бўйидаги суҳбатимизга Адҳамжон ака ажойиб таклиф, аниқроғи, ташаббус билан якун ясадилар.

–   Беҳисоб қовун эканмиз. Агар уни қайта ишлаб шарбатини олсак дунёнинг барча мамлакатларида харидор топилади. Ўзбекистоннинг ўзида 200 та“Корзинка” магазини бор, 2000 га яқин озиқ-овқат супермаркетлари мавжуд. 5000 га яқин мини маркетлар ишлаб турибди. Лекин уларнинг ҳеч бирида на қовун шарбати, на тарвуз, на ошқовоқ, на қизилча, на пиёз шарбати бор. Ҳолбуки, деҳқончилик ғарқ пишган пайти улар исроф ҳам бўлмоқда. Ўтган йили қанча тарвузлар далада қолиб кетди. Қовун шарбати юракка, тарвузники буйракка, ошқовоқ жигарга даво. Қизилча шарбати эса қонни суюлтиради. Пиёз шарбатидан 1 чой қошиғида истеъмол қилсангиз, ошқозон ҳечам касалланмайди. Мана шу таклифларни амалга оширганга муҳтарам президентимиз имтиёзли кредит бераман деяптилар. 5 йилга эмас, 7 йилга, 10 йилга. Бундан албатта фойдаланиш керак.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0CjzQt6Xnc8" title="Yoʻl boʻyidagi suhbat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл бўйидаги суҳбат (+видео)