Ёғоч қути ясовчи уста аёллар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг Совжиронбобо маҳалласида яшовчи Гулсоат Кунарова экспортбоб маҳсулотлар учун ёғоч қути (яшик) тайёрлаш билан шуғулланади.
Тадбиркор мевалар экспорти учун ишлатиладиган ёғоч қутилардан бир кунда ўртача 200 дона ясайди. У билан бирга меҳнат қилаётган аёлларнинг кунлик даромади эса 150-200 минг сўмни ташкил этмоқда.
[gallery-19201]
– Яшикларни апрель ойидан бошлаб, ноябрь ойига қадар ясаймиз, - дейди Гулсоат Кунарова. – Доимий 5, мавсумий эса 15 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга эришганмиз. Ёғоч қутиларни олма, шафтоли, лимон, нок, узум, ўрик мевалари учун таклиф ва буюртмага қараб етказиб беряпмиз.
Аёллардан ташкил топган усталар гуруҳи ўз ишини яхши ўзлаштирган. Чаққонлик борасида уларга тенг келадигани йўқ.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА