Йирик қарздорлик ундирилди
Бугун йирик қарздорликларни ундириш қонунга мувофиқ амалга оширилмоқда. Бу эса шубҳасиз, ундирувчи ташкилотлар манфаатини ҳимоя қилишга, уларнинг келгуси фаолиятини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.
Худди шундай йирик ундирувлардан бири “Orient Finans Bank” ХАТБнинг фойдасига амалга оширилди. Ундирув қурилиш корхонасига тегишли Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўчмас мулкка қаратилди.
Ижро ҳаракатларида кўчмас мулк тегишли тартибда хатланиб, ким ошди савдоларига чиқарилди.
Гаровдаги объектни Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочилари ўрганиб, эгалик ҳуқуқини олмасдан яшаётган ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган фуқароларга тушунтириш берилди.
Олиб борилган ижро ҳаракатларида қарздорлик тўлиқ қопланди. Кўчмас мулк тегишли тартибда «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга хат берилиб, ким ошди савдолари бекор қилинди.
Тошкент туманлараро судининг ижро варақасига кўра, банкка тегишли 566 838,54 евро миқдордаги маблағ қарздор корхонадан ундириб берилган.
М.Каримова, ЎзА