31 декабрь. Йилнинг сўнгги куни.

31 декабрь. Йилнинг сўнгги куни. Одатдагидек ишга келдим. Шу пайт қўл телефонимга хабар келди. Ўқидим. Вилоят хотин-қизлар қўмитасининг раиси Озода Парпибоева ёзар эди: “Вақтинг бўлса, савоб ишга шерик бўлмайсанми?..”

Соат 09:00. Ҳокимлик биносида одатдагидек иш қайнайди. Котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, мутахассислари коридорларда илдам ҳаракат қилиб, бу йил ҳисобидан бажариш керак бўлган ишларни якунига етказишга ошиқади.

Бугун меҳнаткаш деган сўз шўродан қолган, “маънан эскирган” ибора деб ўйласангиз адашасиз. Меҳнаткаш жайдари ва энг халқона сўзнинг қадрини ўзимиз пасайтирдик. Аммо, меҳнаткашнинг қадри пасайгани йўқ. Тошкент вилояти ҳокимлигида қисқа даврлик фаолиятим мобайнида кўрдим-билдим – ҳокимлик тизимидаги ходимларни бир сўз билан таърифлаш мумкин бўлса, меҳнаткашлар, деб аташни жоиз кўраман. Бинобарин, ҳокимият ходими бугун фавқулодда меҳнатсевар бўлмаса, бу тизимдаги умри узоққа бормайди. Талабга жавоб бермадингми, жойингни кўрсатиб қўйишади. Умуман олганда, ҳокимият ходимлари халқнинг, халқчил ислоҳотларнинг талабларига мувофиқ ўзгараяпти – кадрлар қайта ва қайта сараланаяпти.

Аввалги мавзуга қайтиб давом эттирадиган бўлсам, ишга келганим ҳамоно дарвоза олдида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов, ўз одатича, фуқароларни қабул қилаётгани, кундалик юмушлари билан банд эканини кўрдим.

Ахборот хизмати жамоаси билан йил якунларига бағишланган чиқишларимизни саралаб тургунимизча, Озода опа қўнғироқ қилиб қолди: “Кетдик укам, борасанми ёки ишинг кўпми?”

Жўнадик. Олдинда вилоят ҳокимининг “Тойота”си, кейингисида Озода Парпибоева, охирида биз. Ҳар эҳтимолга қарши суратчимизни ҳам бирга олганмиз.

Сезиб турибман – вилоят хотин-қизларининг жонкуяри Озода опа яна ҳокимнинг олдига кириб, “Бормасангиз бўлмайди?” репликасини ишлатган. Мақсад бир кўнгли яримнинг, бир хастанинг, йил адоғида дилгир ўлтирган дардманднинг ҳолидан хабар олиш.

Дарвоқе, журналистика соҳасида учиб-қўниб, ҳокимият тизимида иш бошлар эканман, дастлаб вилоят ҳокими билан учрашиш, бирга ишлаш қандай бўлишини, ҳужжатни қандай тайёрлаб, имзога қандай олиб кириш тартибини, бу борада кимдан маслаҳат сўраш кераклигини билмай, буни бировга айтишдан уялиб юрганман.

Рустам Холматов раҳбар бўлиб тайинлангандан кейин, орадан беш кун ўтгач, ҳокимлик аппарати ходимлари учун йиғилиш қилди. Ўшанда айтган бир гапи ҳануз эсимда: “Мен ўз зиммамга юклатилган барча ишларга жисмонан улгура олмаслигим мумкин. Кўриб турибсизлар, иш ҳажми жуда катта. Аммо, сизлар – ҳар бир йўналиш ва соҳа учун масъуллар, билиб қўйинглар, менинг олдимга кириб, масалани кўндаланг қўйиб, жамоа бўлиб ишларинглар шарт. Кимки, масалани кун тартибига қўя олмаса, унинг тизимида ишлар орқага кетади, қолгани ўша ходимнинг виждонига ҳавола”, деган эди.

Яна бир жиҳат. Биз – аппарат ходимлари бирон ҳужжат лойиҳасини имзога тайёрлар эканмиз, уни умумий бўлиб орқали почта қилиб раҳбарга киргазмаймиз. Бунга рухсат йўқ. Шахсан ўзинг раҳбарни олдига кириб, тет а тет гаплашишинг керак. Ҳоким ҳужжатни ўқийверади, савол бераверади, тез ва аниқ, қисқа ва асосли жавоб беришинг керак. Асословчи материаллар мажмуи қўлингда бўлиши шарт. Акс ҳолда гапдан тутиласан ва ҳужжат қайта ишлашга юборилади.

Юқоридагиларни ёзишдан мурод шуки, вилоят ҳокимлигида Озода Парпибоева ҳокимнинг вақтига энг кўп эга чиқадиган, кунда кунора тегишли масалага эътиборини қаратиб, жараённи барча ричагларини ишга солиб ҳаракатга келтира оладиган раҳбар.

Бугун – муҳим ишлар қалашиб турган, йил якунлари сарҳисоб қилинаётган паллада ҳам айнан у “Бормасангиз бўлмайди?” деб оёқ тираб туриб олган, фикрини асослаган. Вилоят раҳбари бажариши керак бўлган юмушларнинг умумий ҳисобидан ўз соҳаси учун кўпроқ вақт талаб қилган.

Хуллас йўлдамиз. Дастлаб Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ангор”, сўнгра “Ўртаовул” маҳалла фуқаролар йиғинига бордик.

Биз борган хонадон эгалари – оддий хонадонлар, фариштали одамлар. Тариклик кори, ҳаёт ташвишларидан бироз ҳориган, Яратганнинг гўзал синовларига пешвоз чиққан мард юртдошларимиз эди.

Мен ҳамиша инсоннинг қалб бисоти синовдан ўтадиган нозик пайтларда раҳбарларнинг ҳар бир ҳаракати ва ўзини тутиши, бу ерга келишидан асли мақсади нима бўлгани ҳақидаги ўйларга берилиб кузатаман.

Йўқ, биз томоша қўйишга, телеграм каналларини жунбушга келтириб гумбурлатишга, телевидение орқали “Фалонча кам таъминланганларга фалонча турдаги ёрдам...”, деб бошланадиган мақтанчоқлик операсини саҳналаштиришга бормадик. Алҳол! Мен билган Рустам Холматов, Озода Парпибоева ундайлардан эмас. Агарки шундай бўлса, ўйлаб ўтирмай аризамни ёзиб, ўша куннинг ўзида ишдан кетган бўлардим.

Умуман, Ўрта Чирчиқда ҳам, ундан кейин борилган Оққўрғон туманидаги биз борган хонадонларда ҳам ўлкамиздаги энг салоҳиятли вилоятнинг раҳбари аркони давлати билан гердайиб боргани эмас, Яратганнинг бир ожиз бандаси, иккинчи бир ожиз бандасидан хабар олиш, қайғусига, ҳасратига шерик бўлиш учун борганини кўриш мумкин эди...

Бундай лаҳзаларда бўғзингга нимадир қадалади, юртнинг тепасида турганларнинг имони саломат, юраги тоза бўлса, эл-юртга нақадар саодат эканини ўйлайсан киши.

Дарвоқе, Оққўрғон тумани “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғинида бир марди Худо қиз яшайди. У учта синглисини оқ ювиб, оқ тараб катта қилаяпти. Шу ўтган бир йил оралиғида улар аввал отаси, сўнгра онасидан айрилди.

Эътибор беринг, Гуллола ўзинниг аҳволини етти маҳалла жар солиб, портални портлатиб, одамлар, менга ёрдам беринглар, деб аюҳаннос солмаган. Нимасини айтасиз, уйида газ плитаси эскирса, ўнта жойга ёзишни одат қилган тоифаларни кўравериб, бундай ҳокисорлик, тақдирига шукр айтиб, яшаётган инсонлар кўп эмас-да...

Бу қиз, унинг ҳаёти ҳақида алоҳида ёзаётганимга яна бир сабаб бор. Уларнинг уйида олислаб, кўчасига ёзилган ёзувга назар ташлайдим. Э, воҳ! Аллоҳнинг инояти, менинг ақлим етмайдиган ҳикмат бўлса керак – у “Меҳр” деб номланган маҳаллада яшар эди...

Бу ҳолнинг шарҳини қалбимни жойлаб, Ўзига шукр айтиб турарканман, навбатдаги боражак манзилмизнинг номи ундан-да ҳайратли эди – олдинда “Тафаккур” кўчасида бир юртдошимиз, ҳокимликнинг, демакки, давлатнинг бир имдодига муҳтож уйсиз аёл танишиникида яшар эди...

Аввал меҳр, сўнгра тафаккур... Аё, Парвардигор, на қадар марҳаматлисан, ҳар қадамда ҳикмат, ҳар қадамда марҳамат!..

Биз борган жойларимиздаги суҳбатлар, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари уларга қандай сўз айтгани, истиқболда нималар қилишга жидду жаҳд этилгани ҳақида ёзмайман. Бинобарин, уларни ёзсам – аслида ёзишга арзийдиган, ёзиш шарт бўлган ҳолатлар кўп – муҳтарам ўқувчиларда сўзимнинг самимиятига ишонч йўқолиши мумкин.

Негаки, бугун – йил адоғида ҳоким қаерда, деган саволга ўзимча жавоб ахтариб кўриш учун, атиги бир кунлик ҳолат мисолида жавоб ёзаяпман. Чунки, ҳокимлик тизимида ишлай бошлаганимдан буён энг кўп эшитган саволим: “Ҳоким ҳозир қаерда?” деган жумладир.

Мен бугун ўзим хизмат қилаётган ҳоким қаерда эканини биламан. У бир қалби вайронни қалбида, орзулари осмоннинг умид юлдузи бўлиб яшаяпти. Аминманки, бошқа вилоятларнинг ҳокимлари ҳам ана шундай эзгу ишларга камарбаста бўлиб, йилни ёруғ юз билан якунлаб туришибди.

Агарки, ўтган уч йил давомида – Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар манзарасида энг устивор жиҳат қайси, деб сўрасангиз, ўзингизга бир савол берардим. Ва бу саволнинг жавоби, шу ҳақдаги ошкора муҳокамалар, мунозаралар, эътироз ва эътирофларда улуғ ҳикмат, адолат тантанасига йўл бор.

Ўзингизга савол беринг, ҳоким ҳозир қаерда?..

168e3185-93ab-4e85-870b-10a4201c1a3b.jpg

90dcfc4a-0087-4e69-b93e-6088dff887d2.jpg

cf359978-ec6d-415c-8dfa-8a261e8232ac.jpg

d9c670d8-78c1-4af2-a4eb-7007e53c5cf3.jpg

P/S: Ҳурматли ўқувчи ҳавола қилинаётган видеотасвирни кўриб, бу тадбирлар тасвирчилар гуруҳи учун махсус ташкиллаштирилган экан, деб хулоса қилишга шошилманг. Мавжуд жараёндаги ҳолатни, одамларнинг самимий дил сўзларини, содир бўлаётган воқеаларни кўриб қўл телефонда суратга олдик ва воқелик ижтимоий видеоролик ҳолатига келтирилди.

Беҳзод ҚОБУЛОВ,

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йилнинг сўнгги иш куни – ҳоким қаерда?